https://sputniknews.uz/20220822/ozbekiston-va-saudiya-arabistoni-ozaro-turistlar-oqimini-100-ming-kishiga-etkazadi-27355988.html
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади
Sputnik Ўзбекистон
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T15:24+0500
2022-08-22T15:24+0500
2022-08-22T15:24+0500
туризм
саудия арабистони
туристлар
шартнома
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/01/15301802_0:61:1177:723_1920x0_80_0_0_8e1c5360af2fffc302302ed7457e3270.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумда назарда тутилган.Қайд этилишича, мемарандум туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш, тенглик, ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган.Келишувга кўра қуйидагилар амалга оширилади:Шунингдек, ҳужжатга кўра экспертлар ва туризмга ихтисослашган ОАВ вакиллари учун ўзаро саёҳатлар ташкил этилади.Меморандумда қўшма туристик фаолиятни ташкил этиш, ҳар икки давлатда ташкил этиладиган кўргазма, конференция ва симпозиумларда қатнашиш ҳам кўзда тутилган.Қолаверса, туризмга ихтисослашган таълим муассасаларини ташкил этишда ҳамкорлик йўлга қўйилди.Маълумот учун, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бундан аввал Туркманистон, Озарбайжон, Исроил, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан ҳам туризм соҳасида турли келишувлар имзоланган.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/01/15301802_66:0:1111:784_1920x0_80_0_0_4131aecee589a746fbddf48b81967a5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, саудия арабистони, туристлар, шартнома
туризм, саудия арабистони, туристлар, шартнома
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумда назарда
тутилган. Қайд этилишича, мемарандум туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш, тенглик, ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган.
Келишувга кўра қуйидагилар амалга оширилади:
ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказиш;
туристларни жалб қилиш учун ўзаро маданий, сивилизацион ва тарихий меъросдан фойдаланишга тарғиб қилиш;
мавжуд туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янги туристик йўналишларни очиш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш, гуруҳ ва индивидуал туризмнинг ҳар хил турларини кенгайтириш;
табиий ресурслар ва маданий бойликларни туристик диққатга сазовор жойлар сифатида сақлаш;
меҳмонхона, туристик курортлар ва туристларни жойлаштириш обектларини уларнинг самарадорлигини текшириш механизмларини фаоллаштириш билан бошқариш;
туристик тадбирлар ва сафарлар ташкиллаштириш;
туризмни ривожлантириш учун инвестициялар киритиш;
кичик ва ўрта туристик ташкилотларни, туристик сайтларни ривожлантириш.
Шунингдек, ҳужжатга кўра экспертлар ва туризмга ихтисослашган ОАВ вакиллари учун ўзаро саёҳатлар ташкил этилади.
Меморандумда қўшма туристик фаолиятни ташкил этиш, ҳар икки давлатда ташкил этиладиган кўргазма, конференция ва симпозиумларда қатнашиш ҳам кўзда тутилган.
Қолаверса, туризмга ихтисослашган таълим муассасаларини ташкил этишда ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Маълумот учун, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бундан аввал Туркманистон, Озарбайжон, Исроил, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан ҳам туризм соҳасида турли келишувлар имзоланган.