https://sputniknews.uz/20220812/ittifoqdosh-qoshinlar-artyomovsk-va-soledarga-kirib-borishdi-27075209.html
Иттифоқдош қўшинлар Артёмовск ва Соледарга кириб боришди
Иттифоқдош қўшинлар Артёмовск ва Соледарга кириб боришди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва ДХР қўшинлари Украина Қуролли Кучларининг Донбассдаги позицияларини заифлаштиришда давом этмоқда. 12.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-12T21:31+0500
2022-08-12T21:31+0500
2022-08-12T21:31+0500
колумнистлар
украина
донбасс
донецк халқ республикаси (дхр)
politico
amnesty international
ғарб
пентагон
германия
владимир зеленский
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27060365_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_8cb6ded4cb570e6d6d659144f3356ac9.jpg
РФ ва ДХР қўшинлари кечадан буён Артёмовск ва Соледар шаҳарларида штурмни давом этишмоқда. Жанглар саноат зоналарида ва аҳоли яшаш кварталларида ўтказиляпти. Украин гарнизонлари бу ердаги аҳоли яшаш пунктларини қуршаб олмаган, балки алоҳида ҳудудларда “бўлиниб” йўқ қилишмоқда. УҚК анъанавий тактика- турар- жой биноларидан отишма учун фойдаланишмоқда, тинч аҳоли орасига яширинишмоқда. Штурм гуруҳларига қарши чиққан душман чекинмоқда.ДХР кучлари УҚК нинг Авдеевка йўналишдаги мудофаани муваффақиятли заифлаштиришда давом эттирмоқда, Горловдаги душманга қарши фаол жанг олиб бормоқда. Иттифоқдош қўшинларнинг шиддатли ҳужумлари туфайли сўнгги суткада УҚК нинг Артёмовск ва Авдеевка йўналишлардаги 14 ва 66 маханизациялашган бригадаларнинг 50% дан кўп шахсий таркиби ликвидация қилинди. Националистларнинг ўз хоҳиши билан позицияларини ташлаши - аниқроғи оммавий дизертирлик ҳолатлари кузатилмоқда.Пески тумани аҳоли яшаш пунктида УҚК 56- мотопиёда бригадаси билан ҳам худди Северодонецкдаги 57- бригададаги каби ҳолат кузатилди – шахсий таркибнинг 70% ва жанговарлик салоҳиятини йўқотди, сўнгра ғарб томонга қочди. Бригада тиббиёт хизмати раҳбарининг маълумот беришича, аксарият қурбонлар украин артиллериясининг “дўстона ўққа тутиши”дан сўнг ҳалок бўлган.Соледарда россиялик қўшинлар йирик саноат объекти - Белокаменск оловбардош материаллар заводини ўз назоратига ўтказди. Душман қўшинининг бир қисми озиқ-овқат, сув ва ўқ-дорилар заҳираси бўлган туз шахталарига (узунлиги 10 км) яширинган. Тактика мутлақо бемаъни. Улар энди ёки йўқ қилинади, ёки қочади, ёки асирга олинади. Дарвоқе, асосан рядовойлар ва сержантлар таслим бўлишмоқда, УҚК офицерлари эса ўз бўлинмаларни ташлаб, ҳеч нимани кутмасдан позициялардан биринчилардан бўлиб қочишмоқда.Маннергейм бўлмаган линияУкраина томонининг алоҳида қарши ҳужумларига қарамасдан, Донбассдаги оператив вазият иттифоқдош қўшинлар фойдасига ҳал бўляпти. УҚК нинг Северск-Соледарда чуқур эшелонланган мудофаа чизиғи аввал энг мустаҳкам линия ҳисобланган. Киевда уни ҳатто иккинчи, украинча “Маннергейм” деб аташган. Уни самарали ва режага асосан бузиб боришмоқда- Киев режими бу ерга қурбон бўлган ва яраланган ҳарбийлар ўрнига яна сафарбар этилган (тайёрланмаган ва ахлоқсиз) аскарларни жўнатишга улгурмаяпти. Мағлубият муқаррар.Жанг майдони ва УҚК чуқур оператив фронт ортида рус қуроллари ҳукмронлик қилишмоқда- юқори аниқликдаги қанотли ракеталар, армия авиацияси, артиллерия, залп оловли реактив тизимлар (РСЗО), олов отувчи “Солнцепек”, “Буратино” ёки “Тосочка” тизимлари. Россия армияси Т-90М “Прорыв” танкларининг янги партиясини қабул қилди. Демак, технология ва жанговар руҳ бирга.Душман ҳамон мустаҳкамланган ҳудудлар, саноат зоналари ва шахталарга “тирмашиб” олган, тинч аҳолидан тириқ қалқон сифатида фойдаланишмоқда, техноген ҳалокатлар содир этишмоқда. Донбассдан кейин далага чиқиш муқаррар бўлгандан сўнг украин қўшинлари ғарбга қараб тўхтамасдан қочишда давом этишяпти. Эҳтимол Польша (Руминия, Словакия, Венгрия) чегарасига қадар етиб боришар. Армия кучи- ҳукумат сиёсатида. Украинада эса бу борада муаммолар кўп.Масалан, Киев режимининг алаҳсираган муҳитида пайдо бўлган “Херсон учун жанг” ғояси шафқатсиз ҳақиқат билан учрашганда чил-чил синди. Украина манбаларининг хабар беришича, россиялик РСЗО ларнинг кечув қисмисиз Днепрнинг чап қирғоғидан Николаев ёки Эгри Шох томонидан келадиган ҳар қандай қўшинларни йўқ қила олиши кўрсатилган харита- схемасини ҚК Бош штаби президент Владимир Зеленскийга кўрсатган. Херсонда HIMARS нинг қимматбаҳо снарядлари билан кўприкларни тешик қилиш- самарасиз ва фойдасиз иш. УҚК ҳужум ҳаракатилари учун етарли ишчи кучи, малакали жамоа таркиби ва жанговар техникага эмас. “Қарши ҳужум”, Ғарбнинг янги кредитлари ёки Запорож ва Херсон вилоятларининг Россия Федерацияси таркибига киритилиши бўйича ўтказиладиган референдумнинг тўхтатилиши Киев режимига ишчи кучи ва УҚК техникасида ҳалокатли йўқотишларни кафолатлайди.Украина манбаларининг хабарига кўра, президент Зеленскийнинг “Северодонецк боғичи” хомхаёллари УҚКга тўққиз минг нафар ҳалок бўлган, ўн минг нафар яраланган ҳарбийларга олиб келди. Икки мингта йўқ қилинган бронетехника ва бир нечта ўнлаб самолетлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Аввалроқ, РФ Мудофаа вазирлиги украин қўшинларининг Шимолий Донецк яқинида 90% шахсий таркибни йўқотгани ҳақида хабар берган эди. Маълумотлар деярли ўхшаш. Киев режимининг ғарбпараст курси эса украин халқига жуда қимматга тушмоқда.АҚШ эса Россияга қарши эълон қилинмаган “муборак уруши”ни сўнгги украин қолгунига қадар давом эттириш ниятида. Пентагон раҳбари Ллойд Остин 10 август куни Киевга қанча керак бўлса, шунча қуроллар етказиб беришни яна ваъда берди. Ўша куни Германия УҚК га шартнома бўйича келишилган 15 та Gepard 1A2 (зарба узоқлиги 5км) зенит ўзиюрар ўрнатмаларининг навбатдаги партиясини етказиб берди. Бироқ, Украинада НАТО қуроллари қанча бўлмасин, барибир вайрон бўлади ва мақсадларни ўзгартира олмайди. Масалан, кечагина Николаев вилояти осмонида УҚК нинг учта зарба берувчи самолетлари йўқ қилинди ва биринчи Гепард Донбассда демилитаризацияланди. РФ Мудофаа вазирлигининг ҳар кунлик статистикаси Ғарбнинг ҳар қандай хомхаёлларини чиппакка чиқаришга қодир.Шу билан бирга Американинг Politico нашри украин қўшинларининг тинч аҳолига нисбатан жиноятлар содир этаётганини тасдиқлади: “Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисоботи Украинага ва унинг ғарбдаги шерикларига сиёсий жиҳатдан ноқулайлик туғдириши мумкин, аммо бу билан у ҳисобот нотўғри ва ноаниқ дегани эмас”. Ҳар эҳтимолга қарши Киевдаги қўғирчоқларга эслатиб қўйишяпти: кулгудан буюкликка ва яна кулгуга қолиш орасида фақат бир қадам.
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27060365_65:0:2796:2048_1920x0_80_0_0_fc551c6df356bf6766e50f320ece79ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
колумнистлар, украина, донбасс, донецк халқ республикаси (дхр), politico, amnesty international, ғарб, пентагон, германия, владимир зеленский
колумнистлар, украина, донбасс, донецк халқ республикаси (дхр), politico, amnesty international, ғарб, пентагон, германия, владимир зеленский
Иттифоқдош қўшинлар Артёмовск ва Соледарга кириб боришди
Россия ва ДХР қўшинлари Украина Қуролли Кучларининг Донбассдаги позицияларини заифлаштиришда давом этмоқда.
РФ ва ДХР қўшинлари кечадан буён Артёмовск ва Соледар шаҳарларида штурмни давом этишмоқда. Жанглар саноат зоналарида ва аҳоли яшаш кварталларида ўтказиляпти. Украин гарнизонлари бу ердаги аҳоли яшаш пунктларини қуршаб олмаган, балки алоҳида ҳудудларда “бўлиниб” йўқ қилишмоқда. УҚК анъанавий тактика- турар- жой биноларидан отишма учун фойдаланишмоқда, тинч аҳоли орасига яширинишмоқда. Штурм гуруҳларига қарши чиққан душман чекинмоқда.
ДХР кучлари УҚК нинг Авдеевка йўналишдаги мудофаани муваффақиятли заифлаштиришда давом эттирмоқда, Горловдаги душманга қарши фаол жанг олиб бормоқда. Иттифоқдош қўшинларнинг шиддатли ҳужумлари туфайли сўнгги суткада УҚК нинг Артёмовск ва Авдеевка йўналишлардаги 14 ва 66 маханизациялашган бригадаларнинг 50% дан кўп шахсий таркиби ликвидация қилинди. Националистларнинг ўз хоҳиши билан позицияларини ташлаши - аниқроғи оммавий дизертирлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Пески тумани аҳоли яшаш пунктида УҚК 56- мотопиёда бригадаси билан ҳам худди Северодонецкдаги 57- бригададаги каби ҳолат кузатилди – шахсий таркибнинг 70% ва жанговарлик салоҳиятини йўқотди, сўнгра ғарб томонга қочди. Бригада тиббиёт хизмати раҳбарининг маълумот беришича, аксарият қурбонлар украин артиллериясининг “дўстона ўққа тутиши”дан сўнг ҳалок бўлган.
Соледарда россиялик қўшинлар йирик саноат объекти - Белокаменск оловбардош материаллар заводини ўз назоратига ўтказди. Душман қўшинининг бир қисми озиқ-овқат, сув ва ўқ-дорилар заҳираси бўлган туз шахталарига (узунлиги 10 км) яширинган. Тактика мутлақо бемаъни. Улар энди ёки йўқ қилинади, ёки қочади, ёки асирга олинади. Дарвоқе, асосан рядовойлар ва сержантлар таслим бўлишмоқда, УҚК офицерлари эса ўз бўлинмаларни ташлаб, ҳеч нимани кутмасдан позициялардан биринчилардан бўлиб қочишмоқда.
Маннергейм бўлмаган линия
Украина томонининг алоҳида қарши ҳужумларига қарамасдан, Донбассдаги оператив вазият иттифоқдош қўшинлар фойдасига ҳал бўляпти. УҚК нинг Северск-Соледарда чуқур эшелонланган мудофаа чизиғи аввал энг мустаҳкам линия ҳисобланган. Киевда уни ҳатто иккинчи, украинча “Маннергейм” деб аташган. Уни самарали ва режага асосан бузиб боришмоқда- Киев режими бу ерга қурбон бўлган ва яраланган ҳарбийлар ўрнига яна сафарбар этилган (тайёрланмаган ва ахлоқсиз) аскарларни жўнатишга улгурмаяпти. Мағлубият муқаррар.
Жанг майдони ва УҚК чуқур оператив фронт ортида рус қуроллари ҳукмронлик қилишмоқда- юқори аниқликдаги қанотли ракеталар, армия авиацияси, артиллерия, залп оловли реактив тизимлар (РСЗО), олов отувчи “Солнцепек”, “Буратино” ёки “Тосочка” тизимлари. Россия армияси Т-90М “Прорыв” танкларининг янги партиясини қабул қилди. Демак, технология ва жанговар руҳ бирга.
Душман ҳамон мустаҳкамланган ҳудудлар, саноат зоналари ва шахталарга “тирмашиб” олган, тинч аҳолидан тириқ қалқон сифатида фойдаланишмоқда, техноген ҳалокатлар содир этишмоқда. Донбассдан кейин далага чиқиш муқаррар бўлгандан сўнг украин қўшинлари ғарбга қараб тўхтамасдан қочишда давом этишяпти. Эҳтимол Польша (Руминия, Словакия, Венгрия) чегарасига қадар етиб боришар. Армия кучи- ҳукумат сиёсатида. Украинада эса бу борада муаммолар кўп.
Масалан, Киев режимининг алаҳсираган муҳитида пайдо бўлган “Херсон учун жанг” ғояси шафқатсиз ҳақиқат билан учрашганда чил-чил синди. Украина манбаларининг хабар беришича, россиялик РСЗО ларнинг кечув қисмисиз Днепрнинг чап қирғоғидан Николаев ёки Эгри Шох томонидан келадиган ҳар қандай қўшинларни йўқ қила олиши кўрсатилган харита- схемасини ҚК Бош штаби президент Владимир Зеленскийга кўрсатган. Херсонда HIMARS нинг қимматбаҳо снарядлари билан кўприкларни тешик қилиш- самарасиз ва фойдасиз иш. УҚК ҳужум ҳаракатилари учун етарли ишчи кучи, малакали жамоа таркиби ва жанговар техникага эмас. “Қарши ҳужум”, Ғарбнинг янги кредитлари ёки Запорож ва Херсон вилоятларининг Россия Федерацияси таркибига киритилиши бўйича ўтказиладиган референдумнинг тўхтатилиши Киев режимига ишчи кучи ва УҚК техникасида ҳалокатли йўқотишларни кафолатлайди.
Украина манбаларининг хабарига кўра, президент Зеленскийнинг “Северодонецк боғичи” хомхаёллари УҚКга тўққиз минг нафар ҳалок бўлган, ўн минг нафар яраланган ҳарбийларга олиб келди. Икки мингта йўқ қилинган бронетехника ва бир нечта ўнлаб самолетлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Аввалроқ, РФ Мудофаа вазирлиги украин қўшинларининг Шимолий Донецк яқинида 90% шахсий таркибни йўқотгани ҳақида хабар берган эди. Маълумотлар деярли ўхшаш. Киев режимининг ғарбпараст курси эса украин халқига жуда қимматга тушмоқда.
АҚШ эса Россияга қарши эълон қилинмаган “муборак уруши”ни сўнгги украин қолгунига қадар давом эттириш ниятида. Пентагон раҳбари Ллойд Остин 10 август куни Киевга қанча керак бўлса, шунча қуроллар етказиб беришни яна ваъда берди. Ўша куни Германия УҚК га шартнома бўйича келишилган 15 та Gepard 1A2 (зарба узоқлиги 5км) зенит ўзиюрар ўрнатмаларининг навбатдаги партиясини етказиб берди. Бироқ, Украинада НАТО қуроллари қанча бўлмасин, барибир вайрон бўлади ва мақсадларни ўзгартира олмайди. Масалан, кечагина Николаев вилояти осмонида УҚК нинг учта зарба берувчи самолетлари йўқ қилинди ва биринчи Гепард Донбассда демилитаризацияланди. РФ Мудофаа вазирлигининг ҳар кунлик статистикаси Ғарбнинг ҳар қандай хомхаёлларини чиппакка чиқаришга қодир.
Шу билан бирга Американинг Politico нашри украин қўшинларининг тинч аҳолига нисбатан жиноятлар содир этаётганини тасдиқлади: “Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисоботи Украинага ва унинг ғарбдаги шерикларига сиёсий жиҳатдан ноқулайлик туғдириши мумкин, аммо бу билан у ҳисобот нотўғри ва ноаниқ дегани эмас”. Ҳар эҳтимолга қарши Киевдаги қўғирчоқларга эслатиб қўйишяпти: кулгудан буюкликка ва яна кулгуга қолиш орасида фақат бир қадам.