Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© unsplash.com/Sardorbek UsmonovТашкентская телебашня
Ташкентская телебашня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Республика бўйича ҳаво ҳарорати +31-36 даража атрофида бўлади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +31-36 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +32-34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0