Республиканинг икки вилоятига сел келиши мумкин – ФВВ

© Foto : PixabayКрупные капли дождя падают на асфальт
Крупные капли дождя падают на асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
10-12 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг айрим ҳудудларига сел келиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига 10-12 август кунлари сел келиши мумкин. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.
Қайд этилишича, кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг икки вилоятига сел келиш хавфи бор.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари.
Хабарда тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0