https://sputniknews.uz/20220808/mobil-id-sinov-tariqasida-ishga-tushirildi-26949160.html
Мобил-ID синов тариқасида ишга туширилди
Мобил-ID синов тариқасида ишга туширилди
Sputnik Ўзбекистон
Мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда. 08.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-08T20:56+0500
2022-08-08T20:56+0500
2022-08-08T20:56+0500
жамият
mobil-id
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26949001_0:169:3000:1857_1920x0_80_0_0_c34f84202b0e0fd8a2812cf94d582eaa.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. "Электрон ҳукумат" тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Мобил-ID синов тариқасида ишга тушди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) хабар қилди.Таъкидланишича, энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин.Фақат бунинг учун смартфонга MyGov мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак. Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилиши хабар қилинган эди. Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20220423/pasport-orniga-mobil-telefon---yangi-tartib-avgustdan-ishga-tushadi-24162681.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26949001_150:0:2851:2026_1920x0_80_0_0_07612e467d1f2f394d6681aa4f009913.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, mobil-id
Мобил-ID синов тариқасида ишга туширилди
Мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. "Электрон ҳукумат" тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Мобил-ID синов тариқасида ишга тушди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) хабар қилди.
Таъкидланишича, энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин.
Фақат бунинг учун смартфонга
MyGov мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.
Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилиши
хабар қилинган эди. Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.