https://sputniknews.uz/20220423/pasport-orniga-mobil-telefon---yangi-tartib-avgustdan-ishga-tushadi-24162681.html
Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади
Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматларидан фойдаланишда шахни аниқлаш учун 2022 йил 1 августдан бошлаб мобил-ID тизим жорий этилади. 23.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-23T20:45+0500
2022-04-23T20:45+0500
2022-04-23T20:45+0500
жамият
янги қонун
паспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_0:155:3059:1876_1920x0_80_0_0_626e9aad5207f47d81131341d1786409.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади. Бу ҳақида 20 апрель куни имзоланган ПФ–113-сонли президент қарорида айтиб ўтилган. 2022 йил 1 августдан бошлаб шахсни аниқлаш учун қуйидаги тизим жорий этилади: Янги фармондан мақсад - давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартиришга, дейилади қонун матнида. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган 73 турдаги маълумотномалар ва ҳужжатлар - талаби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_293:38:2846:1952_1920x0_80_0_0_083dee5e27c84921f2f930d09172a27c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, паспорт
жамият, янги қонун, паспорт
Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади
Давлат хизматларидан фойдаланишда шахни аниқлаш учун 2022 йил 1 августдан бошлаб мобил-ID тизим жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади. Бу ҳақида 20 апрель куни имзоланган ПФ–113-сонли президент
қарорида айтиб ўтилган.
2022 йил 1 августдан бошлаб шахсни аниқлаш учун қуйидаги тизим жорий этилади:
давлат хизматларидан фойдаланишда мобил-ID тизими жорий этилади;
мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;
шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;
бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан (бепул), 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи (5400 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;
Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;
фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
Янги фармондан мақсад - давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартиришга, дейилади қонун матнида.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган 73 турдаги маълумотномалар ва ҳужжатлар - талаби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.