Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҳарбийлари ўз мағлубияти учун Донецкнинг тинч аҳолисидан ўч олмоқда

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела центра Донецка
Последствия обстрела центра Донецка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда Пески, Марьинка ва Авдеевка аҳоли пунктлари деярли бой берилган.
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Украина сўнгги ойларда Донетцк шаҳрини шафқатсиз ва беадаб ўққа тутди - шаҳар марказида кўплаб қурбонлар ва ярадорлар бор, деб ёзмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Айни дамда бир неча йил давомида мустаҳкам истеҳкомга айлантирилган Пески, Марьинка ва Авдеевка аҳоли пунктлари деярли бой берилган. Қурол аслаҳи тугаган ва марказ ёрдамисиз қолган Украина кучлари ўз позцияларини ташлаб қочмоқда. Иттифоқчилар учларнинг позицияларини эгалламоқда.
Ушбу йўқотишларга дош бера олмаган Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги Донецк марказини аёвсиз ўққа тутмоқда. Ваҳоланки, бу ерда ҳеч қандай ҳарбий кучлар йўқ, қарама-қаршилик нуқтаи неазанидан Донецкни ўққа тутиш ҳеч қандай стратегик аҳамиятга эга эмас.
Ушбу жинояткорона ҳужум натижасида бир неча соат ичида камида 6 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлгани маълум. Улар орасидя аёллар, қариялар ва болалар бор. Снарядлардан бири Донбасс Палас меҳмонхона олдиган келиб тушган. У ерда бир аёл ва бир эркак вафот этген.
Донетск маркази АҚШнинг М777 гаубицаларидан Первомайское аҳоли пункти йўналишидан ўққа тутилмоқда. Шунингдек, Украина кучлари яқинда қурбон бўлган ДХР полковники полковник Олга Качура билан видолашув маросими бў9либ ўтаётган Опера ва балет театрини ҳам ўққа тутишган.
Янгиликлар лентаси
0