https://sputniknews.uz/20220802/nensi-pelosining-tayvanga-tashrifi-bugun-amalga-oshadi---oav-26743899.html
Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи бугун амалга ошади - ОАВ
Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи бугун амалга ошади - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қорамоқда. 02.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-02T11:07+0500
2022-08-02T11:07+0500
2022-08-02T11:28+0500
дунёда
хитой
ақш
си цзинпин
нэнси пелоси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/01/26720146_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_60d951bea3edf27d6aa43ba064247886.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга бугун, 2 август куни соат 21:00 дан 22:00 гача (Тошкент вақти билан 18:00-19:00) етиб боради. Бу ҳақда Тайваннинг “China Times” газетаси ёзган. Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб, Пелоси Тайванга ташриф буюрган тақдирда Хитой қўшинлари “қўл қовуштириб ўтирмаслиги” хабар қилинганди. 31 июл куни Пелоси АҚШ конгрессменлари делегацияси таркибида Осиё бўйлаб сафарини бошлади. Сиёсатчи сайтида хабар қилинганидек, улар тўртта давлатга - Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюришади. Вашингтон ушбу “иттифоқчилар ва дўстлар” билан “тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва савдо, COVID-19 пандемияси, иқлим инқирози, инсон ҳуқуқлари ва демократик бошқарув” билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқчи.Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда. “Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/01/26720146_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_3d77d32fb264205ed09118d13ad014e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, ақш, си цзинпин, нэнси пелоси
дунёда, хитой, ақш, си цзинпин, нэнси пелоси
Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи бугун амалга ошади - ОАВ
11:07 02.08.2022 (янгиланди: 11:28 02.08.2022) Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қорамоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга бугун, 2 август куни соат 21:00 дан 22:00 гача (Тошкент вақти билан 18:00-19:00) етиб боради. Бу ҳақда Тайваннинг “China Times” газетаси
ёзган. Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб, Пелоси Тайванга ташриф буюрган тақдирда Хитой қўшинлари “қўл қовуштириб ўтирмаслиги”
хабар қилинганди.
31 июл куни Пелоси АҚШ конгрессменлари делегацияси таркибида Осиё бўйлаб сафарини бошлади. Сиёсатчи сайтида хабар қилинганидек, улар тўртта давлатга - Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюришади. Вашингтон ушбу “иттифоқчилар ва дўстлар” билан “тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва савдо, COVID-19 пандемияси, иқлим инқирози, инсон ҳуқуқлари ва демократик бошқарув” билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқчи.
Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.