Хитой етакчиси Байденни "олов билан ўйнашмаслик”ка чақирди
© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПредседатель Китайской Народной Республики Си Цзиньпин на пленарном заседании Петербургского международного экономического форума 2019 (ПМЭФ-2019) в конгрессно-выставочном центре "Экспофорум".
© Sputnik / Алексей Даничев
/ Oбуна бўлиш
Байден йил бошидан бери бешинчи марта Цзиньпин билан қўнғироқлашди
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. 28 июль куни АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида телефон суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат 2 соат 17 дақиқа давом этди. Икки давлат етакчилари мулоқот чоғида Украина инқирози масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Икки давлат раҳбарлари Украина инқирози ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди. Си Цзиньпин бу масалаларда Пекиннинг принципал позициясини яна бир бор таъкидлади”, дейилади Хитой марказий телевиденияси хабарида.
Хитой Тайвандаги вазиятга ташқи кучларнинг аралашувини кескин қоралаган ва Байденга “олов билан ўйнашиш яхшимас”лигини айтган Унинг таъкидлашича, аҳолиси 1,4 миллиард кишидан ошган Хитой халқининг иродаси мамлакатнинг давлат суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда “мустаҳкамдир”.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган Си Цзиньпин Байденга.
Икки давлат раҳбарларининг суҳбати самимий ва пухта ўтган, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.