Бугун баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +40 даражагача исийди

Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +33-38 даража, жанубда баъзи жойларда +40даражагача бўлади.
Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши прогноз қилинмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +33-38 даража, жанубда баъзи жойларда +40даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво +36-38 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +23-28 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет мамлакатнинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 июлдан 1 августгача сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилишини прогноз қилганди.
Янгиликлар лентаси
0