https://sputniknews.uz/20220725/jazirama-qachon-ortga-chekinishi-malum-boldi-26492958.html
Жазирама қачон ортга чекиниши маълум бўлди
Жазирама қачон ортга чекиниши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди. 25.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-25T11:38+0500
2022-07-25T11:38+0500
2022-07-25T11:38+0500
жамият
об-ҳаво
жазирама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/871/10/8711062_0:61:2101:1242_1920x0_80_0_0_1028c453e25b8a4bf09e80faa78006b6.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларининг катта қисмида ҳафтанинг биринчи яримида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубда +45 даражагача бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.Қайд этилишича, фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида 25-26 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача пасаяди.Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ҳамда кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда +39...+41 даражага етади.25-27 июль кунлари шимол, жануб ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17...22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.25-28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/871/10/8711062_105:0:1972:1400_1920x0_80_0_0_857b0bb960ffc486c7cd6cd58cdd0bb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, жазирама
жамият, об-ҳаво, жазирама
Жазирама қачон ортга чекиниши маълум бўлди
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларининг катта қисмида ҳафтанинг биринчи яримида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубда +45 даражагача бўлади, дея хабар берди
Ўзгидромет. Қайд этилишича, фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида 25-26 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ҳамда кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда +39...+41 даражага етади.
25-27 июль кунлари шимол, жануб ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17...22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
25-28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.