Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтройка в одной из высоток Ташкен-сити приостановлена из-за палящего солнца
Стройка в одной из высоток Ташкен-сити приостановлена из-за палящего солнца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда 41 даражагача бўлган максимал иссиқ ҳаво кузатилади
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати +38...+43 даража иссиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, 18 июль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳарорат фони +38...+43 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларидаги баъзи жойларда +44...+45 даражагача бўлган қуруқ ҳамда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Чўл ҳудудлардаги баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорат +39...+41 даражага етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0