Кичик Байден отасини муаммолар гирдобида чўктирмоқда

© AP Photo / Pablo Martinez MonsivaisHunter Biden waits for the start of the his father's, Vice President Joe Biden's, debate at Centre College in Danville, Ky.
Hunter Biden waits for the start of the his father's, Vice President Joe Biden's, debate at Centre College in Danville, Ky.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
Кузги сайловлар арафасида республикачилар асосий қўзирларини ишга солишди.
Кутилганидек, бу АҚШ президенти ўғлининг таъмир пайтида унутиб қолдирилган ва ичида Американинг биринчи оиласига нисбатан тонналаб компроматлар бўлган афсонавий ноутбуки бўлди. Ноутбукнинг ҳақиқийлигини яқинда, ҳатто демократлар учун ишлайдиган ОАВлар ҳам тасдиқлашди. Бунгача эса улар икки йил давомида “ҳаммаси ёлғон” деб келишаётган эди.
Нашаванд, пиёниста, порахўр, хотинбоз, порно ва фоҳишаларга муккасидан кетган замонавий рассом- афтидан Хантер Байден ҳақида ҳаммасини биладигандекмиз. Аммо, йўқ, унинг ноутбукидан яна кўплаб ва кўплаб ҳақиқатлар ошкор бўлмоқда. Хантернинг саргузаштлари Америка оммасини бефарқ қолдирмаётгани, балки чинакамига ҳайратга солаётганини кузатиш қизиқ. Бу америкаликларни миллат сифатида анча яхшироқ тавсифлаб беради.
Масалан, кичик Байденнинг Украинадаги биолабораториялар ва у ерда энг хавфли вируслар учун сармоя киритиш ҳақидаги ёзишмалари жуда ҳайратлантиргани ҳам йўқ. Бу лабораторияларда нималар билан шуғулланишган, у ерда бахтсиз украинларнинг устидан қандай хавфли касалликларни тажриба қилишган, нега унга Хантер миллион долларлаб (хусусан Пентагондан ҳам) пуллар йўналтирган ва у ерда яна қандай касалликни дунёга қайтармоқчи бўлишган? Бу саволлар бутун сайёрани ташвишлантиряпти, фақат АҚШни эмас. Қўйсангизчи, Американинг намунали оиласидан чиққан бола Украина тарафларда нима ҳам қилиши мумкин?
Аммо, ялонғоч Хантернинг милтиқ билан қандайдир ялонғоч қиз билан бирга айланиб юрган видеоси омманинг ғазабини келдирди.
Гап шундаки, катта Байден аъзо бўлган демократик партия қуроллар сотишни тақиқлаш ва чеклаш бўйича жуда кўп гапиради. Қачонки, оммавий отишмалар бўлса (сўнгги пайтларда эса бундай отишмалар бир кунда икки уч маротаба содир бўлмоқда), демократлар дод-вой маросимларини бошлаб қолишади.
Ва бу пайтда эса кичик Байден мунтазам пистолетлар харид қилаверади -(ҳатто бу борада унинг собиқ рафиқаси хотира китобларида шикоят қилиб ўтган)- маъшуқалари билан маишатини тасвирларга олади. Жуда хунук. Қуролларни сотиш мавзуси юрагига қадаладиган республикачилар ҳам, ва кичик Байденнинг отасига ва демократик партияга панд бераётганидан демократлар ҳам --ҳамма бирдек ғазабга келган.
Бироқ, Байден ноутбукининг энг жанжалли, энг оғриқли ва энг жирканч нарсалари унинг наркотиклари ҳам, пистолетлари ҳам ёки маишати ҳам эмас. Америкаликларни пул кўпроқ қизиқтиради. Кичик Байден ўзининг бўронли ва суронли ҳаётида давомида бир неча бор касодга учраган, ҳатто қизининг коллеж учун йиғиб қўйган пулларини ҳам совурган. Аммо у ҳар сафар худди ўтда ёнмас, сувда чўқмас қақнус каби яна ўзини тиклаб олган ва минглаб долларлаб пулларини наркотиклар ва фоҳишаларга совурган.
Йигирма йил ичида Хантернинг қўлидан ўнлаб миллион долларлар ўтган. У нима учун ва кимдан бу пулларни олган? Қандайдир қисмини отасига берганми? Ўғлининг пулларини тўлаш учун отаси сенаторлик, бош вазирлик кейин АҚШ президенти мақомидан фойдаланганми? Ва “Жим амаки” - президентнинг укаси бу ишларда иштирок этганми?
Йўқ, йўқ, албатта, бу нима деганингиз ахир, “АҚШда коррупция йўқ”. Биз ўттиз йилдан бери мана шу чўпчакни эшитиб келяпмиз. Коррупция? Бу Саша Барон Коэн ўз фильмларида масхара қиладиган қандайдир ёввойи миллатларда бор. АҚШда бу “лоббизм” ёки “юридик хизматларни кўрсатиш” ёхуд “бизнес ривожи йўлида ёрдам” деп аталади. Коррупция эса у ерда йўқ экан.
Шунга қарамай, Байденлар атрофида шундай бегонашалув зонаси шаклланяптики, у ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Йўқ, ҳали ланъати сўз “пора” ҳақида ҳеч бир сас йўқ, аммо ҳаммаси аста-секин шунга қараб кетяпти.
Хантернинг собиқ рафиқаси Кейтлин Буленинг “If We Break” (“Агар биз ажрашсак”) хотира китоби бу борада биринчи қалдирғоч бўлган. Китобда Кейтлин Хантернинг АҚШ солиқ хизматидан қарзи бўлгани, у қандайдир йўл билан бу масалани ҳал қилгани, ва шу билан бу мавзу унутилгани ҳақида эҳтиёткорлик билан шаъма қилиб ўтган.
Бу миллионлаб америкаликлар учун энг оғриқли мавзу. Оддий америкалик фуқаро ҳар ерда учрайдиган солиқчилардан қиёмат куни бўладиган савол-жавобдан қўрққандек қўрқади, ва мана шундай энг хавфли соҳада қаланғи-қасанғи эркатой бойвоччаларга ҳамма нарса мумкинлигини кўрса, ғазаб отига минади. Оммавий ғазаб туфайли Делавэр штати федерал прокурорлари Хантер Байденнинг солиқ ўйинлари устидан тергов бошлашга мажбур бўлишди.
Қизиғи шундаки, Делавэр штати- АҚШнинг юрагидаги классик офшор. Бу ерда дунёнинг энг бой корпорациялари ўз бойликларини солиқлардан яширади. Тергов ҳамон чўзилмоқда. Пул аралашишлари ва чет эл манфаатларини лобби қилиш ҳақида ҳам гапирилган. Аммо натижа йўқ.
Аммо буёғи янада қизиқ. Ўша ноутбукдан катта Байденнинг 2018 йилнинг декабрида ўғлига юборган овозли хабари топилди. Мўйсафиднинг дудуқланиб ёзган хабарида муҳаббат ва меҳр сезилади. У Хантерни “Нью- Йорк Таймс” газетасида тергов бошлангани ҳақида хабар чиқиши, ва бундан ташқари, мақола “яхши” бўлгани ҳақида меҳр билан огоҳлантиради. “Менимча, энди сен тозасан, - демоқда Жо Байден.- Имкон бўлганда менга қўнғироқ қил, сени яхши кўраман”.
“Энди сен тозасан” дегани олдин нимадирлар нотоза бўлганини англатади. Журналистлар эса буни аниқлашиши мумкин эди. Ва чиндан ҳам “Нью-Йорк Таймс”нинг 2018 йил 12 декабридаги мақолада Хантер Байден ва хитойлик бизнесмен Патрик Хор билан алоқалари ҳақида сўз юритилган. Бироқ, мақола муаллифлари асосий эътиборни Хантердан олиб қочган, ва у сувдан қуруқ чиққан. Унинг Хо билан ҳамкорлиги тафсилотлари яқинда маълум бўлган.
Аниқланишича, Патрик Хо Хантерга ўша биз айтган “юридик хизматлар кўрсатилиши учун” миллион доллар ўтказиб берган. Аммо у ерда қндай хизматлар бўлиши мумкин? Хантерни адвокат ролида тасаввур қилиш жуда кулгули. Нархи ҳам жуда осмонда. АҚШ бош вазирининг ўғли хитойликнинг айбларини ёпмоқчи бўлгандек таассурот уйғонади. Шунингдек, Хонинг 2017 йил Кеннеди аэропортида федераллар томонидан ҳибсга олинишидан дарҳол Жеймс Байденга- ўша “Жим амаки”га қўнғироқ қилиши ҳам ўйлашга мажбур қилади.
New York Post газесати маълумотларига кўра, унинг отаси Жо ва Жим амакиси Хо билан нефть соҳасида кўп миллионли қўшма ҳамкорлик яратган. “ўн фоизи Катта йигитга ўтади”, - деб хитойликни огоҳлантиради Хантер электрон ёзишмаларда. “Катта йигит”- бу АҚШнинг бўлажак президенти Жо Байден. Мана шундай ажойиб ҳолат, хуллас.
Хитойликларнинг Хантерни кечки овқат, қизлар ва поралар билан эркалатиши- америкаликлар учун янгилик эмас. Бир марта ҳатто унга улкан бриллиант ҳам совға қилишган. Аммо катта Байденнинг содир бўлаётган воқеалардан нафақат яхшигина хабардор бўлгани, балки бу жиноий схемаларда фаол иштирок этишганини оммага биринчи бор ошкор қилишмоқда.
Американча порахўрликнинг содда қиёфаси кишини ҳайратга солади. Қимматбаҳо кийим, қимматбаҳо спиртли ичимликлар, хонимлар, наркотиклар, пистолетлар, ўша жирканч бриллиант. Буларнинг ҳаммаси ҳайратланарли эмас: Байденлар оиласи билан шуғуллунганга қадар, Патрик Хо, америкалик махсус хизматлар фикрига кўра, Африка мамлакатлари раҳбарларига кўп пора бериб келган. Шу сабабли ҳам унга АҚШда ҳукм ўқишган. Стиль чиндан ҳам таниш. Уларнинг ўзи овқатлана олмайдию, аммо ҳар доим Россиядаги порахўрлик билан курашади.
Аммо бу кам. Ўз порнороликларидан бирида Хантер фоҳишага Патрик Хо билан бизнеси ҳақида сўзлаб беради ва уни “асосий аҳмоқ жосус” (fucking chief spy) деб атайди. Тушунарлики, бизнесмен расман бундай ишлар билан шуғулланмаган. Бироқ, беихтиёр шундай тахмин келиб чиқадики, Хо Хитойнинг тергов органлари билан лоқаси бўлгандек. ХХР махсус хизматлари етакчи хитойлик бизнесменлар, айниқса, халқаро лойиҳалар олиб борадиганлар билан анча апоқ-чапоқ ишлашади, бу улар учун аслида оддий амалиёт.
Хўш, унда нима келиб чиқяпти? Бўлажак АҚШ президентининг оиласи арзимаган нарх туфайли ХХР разведкасига ишлаганми? Ахир бу шунчаки порахўрлик эмас- бу давлатга хиёнат деганику.
“Кани исбот-далилларингиз?” - иддао қилишмоқда демократлар. Аммо асосий исбот кўз ўнгимизда турибди. Байденларнинг Хитойга нисбатан сиёсати- Дональд Трампнинг савдо-сотиқ урушларига қарши олиб борган шафқатсиз ва ишончли жангларининг тамомила акси. Ҳозир Вашингтон маъмурияти тилларига эрк беради, ХХРни ёмонлайди, Тайванда можароларни алангалатишга ҳаракат қилади. Бироқ, аслида бизнес қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай давом этяпти. Қўшма лойиҳаларда эса америкалик олигархларнинг ошиғи олчи.
Фош этувчи маълумотларнинг янги порциясидан маълум бўладики, Хантер Байден ХХРда Google корпорацияси биринчи шахсларининг манфаатларини қўллаган. Улар, дарвоқе, Вашингтон маъмуриятида анчадан бери асосий ролни ўйнашмоқда. Ўша Эрик Шмидт сиёсат Олимпига Обама даврида чиққан эди ва у ерда Байден даврида ҳам ишлашни давом эттиряпти. У яратган Google икки йил давомида Байден оиласининг кирдикорларини қидирувларда ёлғон сифатида белгилаб келган. Беихтиёр савол туғилади: ҳукмдорнинг устидан ким ҳукмронлик қиляпти? Байденнинг ўзи қарор қабул қиладими, ёки америкалик олигархлар тўдаси айтиб турадими нима қилишни?
АҚШнинг республикачи сайловчилари Америка президентининг бутун оиласи билан хитойликларга сотилганига ишониб келган. Бугун бу мавзу аниқ айбловлар даражасида кўтарилмоқда. Бу ерда сурбетларча порахўрлик ҳам, Хитой махсус хизматлари билан эҳтимолий ҳамкорлик ҳам бор. Байденларга саволлар кўпаймоқда.
Афтидан, агар Хантернинг ишини чиндан ҳам жиддий кўриб чиқишса, демократлар ноябрдаги сайловларда шунчаки ютқазибгина қўймайди. Улар осонликча ўз президентларини йўқотиб қўйишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0