“Uzbekistan Airways” маҳаллий йўналишларга қўшимча парвозларни йўлга қўйди

© uzairways.comПассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний
Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайити муносабати билан Урганч, Бухоро ва Термизга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади
Қурбон ҳайити муносабати билан 8 июлдан 12 июлгача Урганч, Бухоро ва Термизга қўшимча авиақатновларни амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
8 июль
Тошкент — Урганч — Тошкент:
· Тошкентдан жўнаб кетиш — 17:20, етиб бориш — 18:50;
· Урганчдан жўнаб кетиш — 19:40, етиб бориш — 21:00.
10 июль
Тошкент — Бухоро — Тошкент
· Тошкентдан жўнаб кетиш — 13:00, етиб бориш — 14:10;
· Бухородан жўнаб кетиш — 15:00, етиб бориш — 16:00.
11 июль
Тошкент — Бухоро — Тошкент
· Тошкентдан жўнаб кетиш — 07:30, етиб бориш — 08:40;
· Бухородан жўнаб кетиш — 09:30, етиб бориш — 10:30.
12 июль
Тошкент — Термиз — Тошкент
· Тошкентдан жўнаб кетиш — 07:40, етиб бориш — 09:00;
· Термиздан жўнаб кетиш — 09:50, етиб бориш — 11:00.
Янгиликлар лентаси
0