Дам олиш кунлари қандай об ҳаво кузатилади?

© Sputnik / Рамиз БахтияровФонтан на площади Мустакиллик - островок рая и радости для детей и их родителей
Фонтан на площади Мустакиллик - островок рая и радости для детей и их родителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Ушбу дам олиш кунларида кузатиладиган об ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзгидромет 9-12 июль яъни дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37даража, 10-12 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 9 июлда 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 9 июлда 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.
маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами нишонланади.
Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Янгиликлар лентаси
0