https://sputniknews.uz/20220702/dam-olish-kunlari-qanday-ob-havo-boladi-25813481.html
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Якшанба кунлари жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даража иссиққача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 02.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-02T09:06+0500
2022-07-02T09:06+0500
2022-07-02T09:07+0500
жамият
дам олиш куни
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1449/14/14491455_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_fd095d82382b2e750af5eb572edf30a7.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 35-38 даража иссиқ атрофида бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.Бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафта бошидан республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафта катта қисмида 30-35 даража иссиқ атрофида, баъзи жойларда 37-38 даража иссиққача бўлади.Республика ҳудуди катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.1-3 июлда Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1449/14/14491455_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a204f30aa5cea3c070e2e67290b6c2bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, дам олиш куни, об-ҳаво
жамият, дам олиш куни, об-ҳаво
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади
09:06 02.07.2022 (янгиланди: 09:07 02.07.2022) Якшанба кунлари жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даража иссиққача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 35-38 даража иссиқ атрофида бўлади, дея хабар берди
Ўзгидромет. Дам олиш кунлари иссиқ яна кўтарила бошлайди. Якшанба кунига келиб, ҳарорат 38-41 даража иссиққача етади. Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даража иссиққача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафта бошидан республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафта катта қисмида 30-35 даража иссиқ атрофида, баъзи жойларда 37-38 даража иссиққача бўлади.
Республика ҳудуди катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
1-3 июлда Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.