Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ўлимга маҳкум этилган марокашлик аскарнинг отаси Путинга хат ёзди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишСуд над иностранными наемниками в ДНР
Суд над иностранными наемниками в ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Oбуна бўлиш
Марокашлик ёлланма аскарнинг отаси Россия президентидан унинг ўғлини авф этишни сўраган.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Донецк Халқ Республикаси ҳудудида ўлимга маҳкум этилган марокашлик ёлланма аскарнинг отаси Россия президенти Владимир Путинга хат ёзди. У мактубни "Russia Today"нинг араб тили таҳририяти орқали россия президентига жўнатган.
Мактубнинг қисқача мазмуни шундай:
Иброҳим Саадун Украинага 2019 йилда “фақат ўқишини давом эттириш мақсадида” келган.
йигит ёшлиги сабабли етарли ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ва мулоқот қиладиган инсонлар доирасини тўғри танлай олмаган.
2021 йилда “ёш ва тажрибасизлиги туфайли Иброҳимни Украина армиясига шартнома асосида хизматга таклиф қилишган. Холбуки, ўғли бу ҳақида отасига хабар бермаган, маслаҳатлашмаган”.
“Биз Иброҳимнинг Украина шарқидаги фронт линиясига жўнатилганини ҳатто хаёл қилмаганмиз. Чунки шу йилнинг март ойида ўғлимиз билан алоқа узилиб қолган”;
“Иброҳим- тажрибасиз ёшларга ёмон таъсирлар ва манипуляциялар қурбони бўлди”
“Ҳурматли Владимир Владимирович, биз сизнинг меҳрибонлигингиз ва донолигингизга умид қиламиз. Ахир сиз ҳам Отасиз ва оталик туйғуларини яхши тушунасиз ... Биз сизнинг ўғлимизни авф этишингизни умид қилиб қоламиз”.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Саадун - марокашлик ёлланма аскар- Мариуполь яқинидаги жангда Донецк Халқ республикаси милициясига таслим бўлган эди. ДХР Олий суди уни ва британиялик икки ёлланма аскарлар Шон Пиннер ва Эйден Эслинни бир қатор жиноий моддалар, жумладан, ёлланмачилик ва республикада ҳокимиятни эгаллашга қаратилган ҳаракатлар бўйича айбдор деб топган. Уч нафар аскарнинг барчаси ўлим жазосига ҳукм этилган.
Янгиликлар лентаси
0