https://sputniknews.uz/20220627/hafta-davomida-anomal-issiq-kuzatiladi--ozgidromet-25683257.html
Ҳафта давомида аномал иссиқ кузатилади – Ўзгидромет
Ҳафта давомида аномал иссиқ кузатилади – Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
Кечалари 23-26 даража иссиқ, кундуз кунлари 39-42 даража иссиқ, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража иссиқ бўлади. 27.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-27T12:17+0500
2022-06-27T12:17+0500
2022-06-27T12:17+0500
жамият
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25616964_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c74f16fef0ffb208485cedbc19f826b6.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даража иссиққача кўтарилди.Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.Кечалари 23-26 даража иссиқ, кундуз кунлари 39-42 даража иссиқ, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража иссиқ бўлади.Фақат жума куни иссиқ ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудуди катта қисмида ҳарорат 37-40 даража иссиқ атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45 даража иссиқ атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.Республика айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25616964_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_695f34d17a7d75fc56784e6bf2a39bda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво
Ҳафта давомида аномал иссиқ кузатилади – Ўзгидромет
Кечалари 23-26 даража иссиқ, кундуз кунлари 39-42 даража иссиқ, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даража иссиққача кўтарилди.
Ўзгидромет
хабарига кўра, ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Кечалари 23-26 даража иссиқ, кундуз кунлари 39-42 даража иссиқ, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража иссиқ бўлади.
Фақат жума куни иссиқ ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудуди катта қисмида ҳарорат 37-40 даража иссиқ атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45 даража иссиқ атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.
Республика айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.