“Сармат” 50 йилгача Россия технологик устуворлигини кафолатлайди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишИспытание новой баллистической ракеты «Сармат»
Испытание новой баллистической ракеты «Сармат» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Oбуна бўлиш
Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Россиянинг “Сармат” оғир қитъалараро баллистик ракетаси ва Американинг Minuteman IIIтехникасини таққослади.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Россиянинг қитъалараро оғир баллестик ракетаси жанговар қудрати ва мукаммаллиги билан афсонавий “Воевода” ҚБРни ортда қолдирди. АҚШнинг худди шундай Minuteman III ҚБР даги технологик бўшлиқ жуда катта ва Американинг илғор қуролларни ишлаб чиқиш, стратегик ядро кучларини қуриш ва янгилашда орқада қолганлигини кўрсатади.
21-июнь куни Россия президенти Владимир Путин биринчи “Сармат”нинг 2022-йил охирида жанговар навбатчиликка киришини маълум қилди. Бу дунёдаги энг кучли қитъалараро баллистик ракета бўлиб, 1988 йилдан буён жанговар вазифаларга лойиқ бўлган “Воевода” дан бир ярим баравар тезроқ ҳаракат қила олади ва куч ва мустаҳкамлик борасида дунёдаги ягона модель ҳисобланади.
Сармат пайдо бўлгунга қадар “Воевода”нинг жанговар кучи (8,7 тоннагача) ва узоқлиги (16 000 гача) Ғарб учун етиб бўлмас бўлган эди. Американинг денгизда жойлашган энг кўп “юк кўтара оладиган” “Трайдент” ҚБР 2,8 тонналик жанговар каллакни 11 000 км масофагача улоқтира олади.
Бешинчи авлод “Сармат” ҚБР ғарблик “рақиб”лардан фарқни оширди ва Россия Федерациясининг кейинги ярим асрда стратегик ядровий қуроллар соҳасида технологик устунликни таъминлади ва 2070 йилларгача қуроллар сафида бўлади.
Бошланғич оғирлиги 210 тонна бўлган “Сармат” ракетага қарши мудофаа тизимларининг ҳозирги ва келажакдаги тизимларини енга олади, 10 тонна оғирликдаги жанговар каллакларни 18 000 км гача бўлган масофага етказа олади.
ҚБРнинг жанговар жиҳозланиш диапозони ҳам анча кенг. “Авангард” гипертовушли блоклар тезликда 28 тагача айланишни (33560 км/соат) режалаштириши мумкин. Яп-янги “Сармат” янги двигателлар билан жиҳозланган, шахт ва мобиль модификацияларга эга. Агар “Воевода”нинг жанговар каллаклари сохта элементлар булутида нишонга қараб учиб кетса ва нишондан 500 метр четга чиқса, “Сармат” ундан ҳам илғор ҳимоя ва нишонга олиш тизимларига эга.
Битта “Сармат” Ернинг исталган қутби орқали 7,5 ядро мегатоннасини етказиб беришга ва тажовузкор давлатнинг 37 миллион фуқаросини йўқ қилишга қодир, 10 та ракета ҳар қандай мамлакатни бутунлай йўқ қилади (СНВ-3 Шартномаси бўйича Россия Федерацияси стратегик ядровий кучларнинг максимал чегараси - 700та ишга туширувчи мосламаси ва 1550 та жанговор каллак, улардан 60%-Стратегик ракета кучларининг доимий тайёргарликдаги шахт ва мобиль комплекслари).
Россия янги ҚБРларининг янги технологик хусусиятлари -ядровий бўлмаган юқори аниқликдаги зарбанинг етказиш имкониятидир: атмосферада 15 айланиш (тахминан 18 000 км / соат) тезликда ушлаб туриш мумкин эмас ва жанговар каллакнинг кинетик қуввати эса радиациясиз “атом” йўқ қилинишини кафолатлайди.
Россиянинг “Сармат” ҚБР ва Американинг худди шундай ишлаб чиқарилган Minuteman III ракетасининг хусусиятларини таққослаш, Northrop Grumman директори Кэти Уорденнинг АҚШнинг сўнгги 65 йилдаги эксклюзивлиги ва технологик устунлиги ҳақидаги миш-мишлари ва баёнотлари нақадар бўрттирилганлигини аниқ кўрсатмоқда.

Заиф бўғин

Американинг қуруқликдаги ягона Minuteman III ракетаси ярим асрдан буён хизмат қилмоқда. Барча модернизациядан сўнг 1,1 тонна оғирликдаги жанговар каллакни (350 килотонн сиғимли учта жанговар каллак) 13 000 кмгача бўлган масофага олиб юришга қодир. Ва у Россия ҚБРга рақобатчи бўла олмайди. Умуман олганда, улкан “Сармат” фонида 39 тонналик “Минитмен” америкалик ҳарбий таҳлилчи Майкл Пекга шунчаки “реактив тишковлагич” бўлиб туюлган.
Minuteman III Америка ядро триадасининг заиф бўғини деб номланган: 21-асрдаги саккиз парвознинг ярми муваффақиятсиз бўлди. Пентагоннинг стратегик ядровий кучлар шахт арсеналини янги ҚБРлар билан алмаштиришни 264 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бироқ “Ground Based Strategic Deterrent” лойиҳаси ривожланмаганлик ва етарлича молиялаштирилмаганлиги сабабли боши берк кўчада. Америкаликлар гипертовуш муаммосини ҳал қила олмадилар ва ядровий иттифоқчилар - Буюк Британия ва Франция - сув ости кемаларида ҚБР фойдасига қуруқликдаги стратегик ракеталардан бутунлай воз кечдилар.
Minuteman III қитъалараро баллистик ракеталари 1962 йилдаги Minuteman I нинг давоми бўлиб, 1970-йиллардан буён хизмат қилиб келмоқда. АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари Чарлз Ричард аввалроқ Сенат ва Оқ уй маъмуриятини огоҳлантирган эди: “Сиз Minuteman III нинг ишлаш муддатини узайтира олмайсиз ... ракеталар шу қадар эскирганки, уларнинг конструкторлари аллақачон вафот этган ва ҳозирги муҳандислар эса ҳатто зарур техник ҳужжатларнинг бир қисмида ҳам йўқ” Қадимги лойиҳалар замонавий стандартлардан ўн йиллар орқада.
Ядровий учлик, агар унинг таркибий қисмларидан камида биттаси жанговар тайёр бўлмаса ҳам, самарасиздир. Minuteman эса технологик таназзулнинг хавотирли белгисидир. Ҳаво ва денгизга асосланган ракеталар томонидан 450 та шахт Minuteman III ҚБР нинг эҳтимолий йўқолиши (тўхтатилиши) қопланиши мумкин эмас. Қайта ишлаб чиқилган Вьетнам уруши фахрийси B-52 Stratofortress яқинда 70 ёшга тўлди ва йўқолиб бораётган “динозавр” турига киради. B-1 Lancer оғир бомбардимончи самолётлари (1985 йилдан бери хизмат қилмоқда) ядровий арсеналга эга эмас, техник муаммолар туфайли ушбу машиналар паркининг 90% дан ортиғи жанговар тайёр эмас.
Йигирма ўнлаб B-2 Spirit бомбардимончи самолётлари (1980-йилларда Москвага ядровий зарбалар бериш учун мўлжалланган, ҳар бирини нархи 2 миллиард доллар) жуда нозик, инжиқ ва техник хизмат кўрсатишни талаб қилади. B-1 Lancer ва B-2 Spirit 2030-йилларда фойдаланишдан чиқарилади ва янги B-21 Raider “стратеги” уларнинг ўрнини боса олмайди (прототип ҳали қурилмаган).
АҚШ ядровий учлиги вақт ўтиши билан йўқ бўлиб кетиши мумкин (Франция ва Буюк Британияда бўлгани каби), фақат денгизда жойлашган Trident II D5 ҚБР (Ohio ва Columbia сув ости кемаларига асосланган) қолади, бу эса Россия, Хитой ва Шимолий Корея ҚБР арсеналларини яхшилаш фонида заифликнинг ошишини англатади. Юқори қурол-яроғ технологияси соҳасидаги Америка техникаларининг тўлиқ йўқолиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2019
Россия “Сармат” баллистик ракета хусусиятларини очиқлади
Янгиликлар лентаси
0