https://sputniknews.uz/20220624/ozbekistonda-jazirama-kunlar-boshlanmoqda-25606824.html
Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда
Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. 24.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-24T13:09+0500
2022-06-24T13:09+0500
2022-06-24T13:09+0500
жамият
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556781_0:258:2726:1791_1920x0_80_0_0_4c711161a1cd1ff53e83f010248735ef.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.Қайд этилишича, бугун, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даражага етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража, кундузи 36-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даражагача, кундузи 38-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556781_0:2:2726:2047_1920x0_80_0_0_db71add812909694cfec6e152daa31aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво
Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда
Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилади, дея хабар берди
Ўзгидромет. Қайд этилишича, бугун, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даражага етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.
Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража, кундузи 36-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даражагача, кундузи 38-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.
Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.