BRICS - 2022: Якуний декларация қабул қилинди

© Фотохост-агентство brics-russia2020.ru / Медиабанкка ўтишФлаги стран БРИКС
Флаги стран БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Oбуна бўлиш
BRICS давлатлари дунёда адолатли рақобат учун шароит яратиш, БМТнинг етакчи ролини сақлаб қолиш ва ядро қуролидан холи бўлган дунёга интилиш тарафдори.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. BRICS давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) раҳбарлари Хитойда бўлиб ўтган иттифоқнинг ўн тўртинчи саммити якунида Пекин декларациясини қабул қилди. Ҳужжат Кремль сайтида эълон қилинди, дея хабар берди “РИА Новости”.

Декларацияда халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликда адолатли рақобат учун шарт-шароит яратиш, ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳондаги иқтисодий ва сиёсий жараёнларида иштирок этишига кўмаклашиш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда 2030 йилгача барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш режалари қайд этилган.

Декларацияга кўра, BRICS мамлакатлари халқаро тизимда БМТнинг марказий ролини сақлаб қолиш тарафдори. Шу билан бирга, BRICS БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш борасидаги мунозарага янги ҳаёт бағишлашга тайёр. Хитой ва Россия Бразилия, Ҳиндистон ва ЖАРнинг "БМТда янада сезиларли роль ўйнашга уриниши"ни қўллаб-қувватлайди.
Саммитда иштирокчи давлатлар терроризм, пул ювиш ва сохта нарсаларга қарши курашиш салоҳиятини кучайтиришга чақирди, ядро қуролидан ҳоли дунёга интилишларини эълон қилди ва G20 нинг глобал иқтисодий бошқарувдаги етакчи ролини сақлаб қолишга интилишини билдирди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш, Украина, Афғонистондаги вазият ва Эрон ядровий муаммосини муҳокама қилиш бўйича мунозараларни фаоллаштиришга тайёр эканликларини маълум қилди.
Саммит давомида Россия президенти Владимир Путин чақириқ ва таҳдидларнинг трансмиллий хусусиятига биргаликда жавоб бериш зарурлигини айтди.
“Биз можароларни ҳал қилиш, терроризм, уюшган жиноятчилик, жумладан, янги технологиялардан жиноий мақсадда фойдаланиш, иқлим ўзгариши, хавфли инфекциялар тарқалишига қарши фақат биргаликдагина курашиш мумкинлигини бир неча бор таъкидлаганмиз”, деди Владимир Путин.
Президент, шунингдек, фақат ҳалол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик “айрим давлатларнинг нотўғри ўйланган, ғаразли ҳаракатлари туфайли” юзага келган жаҳон иқтисодиётидаги инқироздан чиқиш йўлини топишга ёрдам беришини қўшимча қилди.
Унга кўра, BRICS’га аъзо беш давлат халқаро хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда самарали ҳамкорлик қилиш учун улкан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда инсоний салоҳиятга эга.
Бироқ ҳозирда BRICS давлатларининг халқаро ҳуқуққа асосланган кўп қутбли дунёни шакллантиришдаги етакчилиги ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб қилинмоқда.
Ўз навбатида Хитой раҳбари Си Цзиньпин иттифоққа “янги қон” олиб кириш жараёнини тазлаштиришга чақирди.
“Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар BRICS’га қўшилиш истагини билдирди. Ассоциациямизга янги қон киритиб, биз BRICS’га янги ҳаётийлик олиб келамиз. Бу йил биз турли форматларда кенгайиш масаласини қайта-қайта муҳокама қилдик, ҳамфикрларимиз BRICS оиласига тезроқ қўшилиши учун бу жараённи тезлаштиришимиз керак”, - дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, Хитой раҳбари айрим давлатларнинг ҳарбий иттифоқларни кенгайтиришга уринишларини беқарорлик деб атади. Бундан ташқари, Си Цзиньпин бир томонлама санкцияларга қарши курашишга чақирди.
Маълумот учун, Хитой раислигидаги бўлиб ўтадиган 14-BRICS саммити пайшанба куни видеоконференция орқали иш бошлади. Саммитда ассоциация мамлакатлари раҳбарлари — Россия президенти Владимир Путин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Бразилия президенти Жаир Болсонаро, Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса иштирок этмоқда. Саммитга ХХР раиси Си Цзиньпин раислик қиляпти.
Май ойи ўрталарида Хитой ташқи ишлар вазири Ван I Хитой томони BRICS’ни кенгайтириш жараёнини бошлашни таклиф қилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ташкилотнинг очиқлиги ва инклюзивлигини намойиш этишга, ривожланаётган мамлакатларнинг умидларига жавоб беришга, ассоциациянинг вакиллик ва таъсирини оширишга ёрдам беради, тинчлик ва тараққиётни сақлашга янада катта ҳисса қўшади. Ҳозирда BRICS таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка киради.
Янгиликлар лентаси
0