https://sputniknews.uz/20220622/chirchiqda-rossiya-hamkorligida-qoshma-korxona-ishga-tushiriladi-25546422.html
Чирчиқда Россия ҳамкорлигида қўшма корхона ишга туширилади
Чирчиқда Россия ҳамкорлигида қўшма корхона ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги корхонанинг ишга тушиши натижасида поябзал саноатида бутловчи маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади ва поябзал таннархи сезиларли даражада камаяди. 22.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-22T15:41+0500
2022-06-22T15:41+0500
2023-04-05T18:38+0500
иқтисод
чирчиқ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25546134_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_a41534929be2071ea96270755a9639a1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Қозон синтетик каучук заводи ҳамкорлигида қўшма корхона ишга туширилади. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар берди.“Ўзчармсаноат” уюшмасида “Қозон синтетик каучук заводи” ОАЖ вакили билан учрашув бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистонда поябзал саноати учун бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қўшма корхонани ишга тушириш масаласи кўриб чиқилди.Айтилишича, Россиянинг кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мазкур корхона яқин кунларда поябзал саноати учун талаб юқори бўлган полиуретан ва каучук бирикмалари каби кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона очишни режалаштирмоқда.Ўзбекистонга ҳозирги кунда полиуретан ва каучук аралашмалари асосан хориждан келтирилади. Янги корхонанинг ишга тушиши натижасида бутловчи маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади ва поябзал таннархи сезиларли даражада камаяди.Ўзчармсаноат янги қўшма корхонага тармоқлараро ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашади.Маълумот учун, Қозон синтетик каучук заводи Россиядаги нефт-кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Заводда МДҲ давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларида саноатнинг турли тармоқлари учун мўлжалланган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Айни вақтда корхонада 160 номдаги маҳсулот тайёрланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25546134_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_051972c57511f91ad367f45b173a24e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, чирчиқ, россия
Чирчиқда Россия ҳамкорлигида қўшма корхона ишга туширилади
15:41 22.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Янги корхонанинг ишга тушиши натижасида поябзал саноатида бутловчи маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади ва поябзал таннархи сезиларли даражада камаяди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Қозон синтетик каучук заводи ҳамкорлигида қўшма корхона ишга туширилади. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар
берди. “Ўзчармсаноат” уюшмасида “Қозон синтетик каучук заводи” ОАЖ вакили билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистонда поябзал саноати учун бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қўшма корхонани ишга тушириш масаласи кўриб чиқилди.
Айтилишича, Россиянинг кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мазкур корхона яқин кунларда поябзал саноати учун талаб юқори бўлган полиуретан ва каучук бирикмалари каби кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона очишни режалаштирмоқда.
“Мамлакатда йиллик ишлаб чиқариш қувватини ҳисобот даври охирига қадар 205 млн жуфтга етказиш кўзда тутилган. Бу эса айни йўналишда катта ҳажмдаги бутловчи қисмлар ва хом ашёга талабни оширади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистонга ҳозирги кунда полиуретан ва каучук аралашмалари асосан хориждан келтирилади. Янги корхонанинг ишга тушиши натижасида бутловчи маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади ва поябзал таннархи сезиларли даражада камаяди.
Ўзчармсаноат янги қўшма корхонага тармоқлараро ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашади.
Маълумот учун, Қозон синтетик каучук заводи Россиядаги нефт-кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Заводда МДҲ давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларида саноатнинг турли тармоқлари учун мўлжалланган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Айни вақтда корхонада 160 номдаги маҳсулот тайёрланмоқда.