“Россия” авиакомпанияси Москвадан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

© Sputnik / Илья НаймушинСамолет Sukhoi Superjet-100 авиакомпании "Россия"
Самолет Sukhoi Superjet-100 авиакомпании Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Москва – Тошкент – Москва йўналиши бўйича парвозлар сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 25 июндан “Россия” авиакомпанияси Москвадан Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни йўлга қўяди.
Мамлакат пойтахти ва Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бирига парвозлар Шереметево аэропортидан ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.
Авиакомпания Ўзбекистонга парвозлар дастурини кенгайтириб, Москвадан Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларига қатновларни давом эттирмоқда.
“Авиакомпаниянинг Ўзбекистонга рейслари ёзги мавсумда сайёҳлик ва хизмат сафарларини амалга ошириш учун қизиқарли”, дейилади хабарда.
Улар Фарғона, Марғилон, Қўқон, Хива ҳамда Қарши шаҳарларига саёҳат қилишни режалаштиришда ҳам қулайдир.
Меҳмонлар мамлакатнинг кўп асрлик бой тарихи ва миллий архитектура ёдгорликлари билан танишиши ҳамда ўзбек миллий таомларини татиб кўришлари мумкин бўлади.
Жадвалга кўра, Москва – Тошкент – Москва йўналиши бўйича парвозлар сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
SU/FV 6557 рейсидаги самолёт Москвадан 8:05 да парвоз қилиб, Тошкентга 14:10 да қўнади.
Парвозлар икки классли макетда тақдим этилган SuperJet 100 самолётларида амалга оширилади. Бортдаги умумий ўриндиқлар сони 87 та бўлиб, шундан 12 таси бизнес-класс ва 75 таси эконом-класс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия авиация органлари Москва-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сонини кўпайтиришга келишиб олишганди. Унга кўра, Москва-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 25 тадан 39 тагача кўпайтирилади.
Янгиликлар лентаси
0