https://sputniknews.uz/20220621/ozarbayjon-bilan-iqtisodiy-sheriklik-qaysi-sohalarda-rivojlanishi-malum-boldi-25492430.html
Озарбайжон билан иқтисодий шериклик қайси соҳаларда ривожланиши маълум бўлди
Озарбайжон билан иқтисодий шериклик қайси соҳаларда ривожланиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Озарбайжон вазирлари иқтисодий шериклигини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилишди. 21.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-21T10:48+0500
2022-06-21T10:48+0500
2022-06-21T10:49+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
илҳом алиев
шавкат мирзиёев
сардор умурзаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/15/25491809_0:81:1000:644_1920x0_80_0_0_50474fafe82ad122a9df957be680063d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиради. Ушбу масалалар Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан 20 июнь куни бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам қатнашди.Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси соҳаси муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилди. Учрашувда таъкидланишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 238 та, Озарбайжонда эса 53 та Ўзбекистон компанияси фаолият кўрсатмоқда.Икки мамлакат ҳудудларида қўшма корхоналарни муваффақиятли ташкил қилиш бўйича тўпланган тажриба асосида тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, озиқ-овқат, кимё ва ипакчилик, автомобилсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.Ўзаро савдо. Учрашувда маълум қилинишига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон-Озарбайжон савдо айланмасининг ҳажми 40 %дан ошган. 2022 йилнинг январь – июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпайгани қайд этилган. Нефть-кимё, кимё ва электротехника маҳсулотлари, қора ва рангли металл буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар ва тўқимачилик маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.Транспорт ва логистика соҳасида ҳам биргаликда салмоқли натижаларга эришилди. Жорий йил охирига қадар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида юк ташиш ҳажмининг ўсиши 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, икки давлатни боғлайдиган логистика йўналишларини кенгайтириш, ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимни имзолаш истиқболлари қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган. Бу Озарбайжон президентнинг сўнгги 11 йил давомида Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифи бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/15/25491809_17:0:984:725_1920x0_80_0_0_72d1313029c9ece4d3102a6816aecb4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, илҳом алиев, шавкат мирзиёев, сардор умурзаков
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, илҳом алиев, шавкат мирзиёев, сардор умурзаков
Озарбайжон билан иқтисодий шериклик қайси соҳаларда ривожланиши маълум бўлди
10:48 21.06.2022 (янгиланди: 10:49 21.06.2022) Ўзбекистон ва Озарбайжон вазирлари иқтисодий шериклигини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиради.
Ушбу масалалар Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан 20 июнь куни бўлиб ўтган
учрашувида муҳокама қилинди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси соҳаси муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилди. Учрашувда таъкидланишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 238 та, Озарбайжонда эса 53 та Ўзбекистон компанияси фаолият кўрсатмоқда.
Икки мамлакат ҳудудларида қўшма корхоналарни муваффақиятли ташкил қилиш бўйича тўпланган тажриба асосида тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, озиқ-овқат, кимё ва ипакчилик, автомобилсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Ўзаро савдо. Учрашувда маълум қилинишига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон-Озарбайжон савдо айланмасининг ҳажми 40 %дан ошган. 2022 йилнинг январь – июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпайгани қайд этилган.
Нефть-кимё, кимё ва электротехника маҳсулотлари, қора ва рангли металл буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар ва тўқимачилик маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Транспорт ва логистика соҳасида ҳам биргаликда салмоқли натижаларга эришилди. Жорий йил охирига қадар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида юк ташиш ҳажмининг ўсиши 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, икки давлатни боғлайдиган логистика йўналишларини кенгайтириш, ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.
Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимни имзолаш истиқболлари қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган. Бу Озарбайжон президентнинг сўнгги 11 йил давомида Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифи бўлади.