Мосбиржа ўзбек сўми билан савдо қилишни бошлайди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМосковская биржа возобновила торги
Московская биржа возобновила торги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Москва биржасида ўзбек сўми, арман драми ва Жанубий Африка ранди бўйича савдолар олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Россиянинг Москва биржаси 27 июндан бошлаб Ўзбекистон сўми билан савдо қилишни бошлайди.
Москва биржаси шунингдек, арман драми ва Жанубий Африка ранди бўйича ҳамсавдоларни олиб боради.
“Янги валюталар бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради”, дейилади хабарда.
Савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:
Жанубий Африка ранди—Россия рубли (ZAR/RUB);
АҚШ доллари—Жанубий Африка ранди (USD/ZAR);
Арман драми—Россия рубли (AMD/RUB);
АҚШ доллари—Арман драми (USD/AMD);
Ўзбек сўми—Россия рубли (сўм/RUB).
Биржа БАА дирҳами – Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари – БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликларида савдони бошлашни ҳам режа қилган.
Янгиликлар лентаси
0