Энди Россия ҳеч қачон Ғарбга ишонмайди – Песков

© Sputnik / Сергей ГунеевЗаместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Заместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Песковнинг сўзларига кўра, инқироз чўзилиб кетади, Москва ва Вашингтон ўртасидаги ишонч эса ҳеч қачон тикланмайди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ғарб давлатлари ҳеч қачон Москва ишончини қайтара олмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков MSNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, инқироз чўзилиб кетади, Москва ва Вашингтон ўртасидаги ишонч эса ҳеч қачон тикланмайди.
“Ҳа, бу узоқ давом этадиган инқироз бўлади (Украинада — таҳр.), лекин биз Ғарбга бошқа ҳеч қачон ишонмаймиз”, - деди Песков.
Маълумот учун, Украинани деназиялаштириш ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, унинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0