Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади – Ўзгидромет

© Pixabay / Anrita1705 Зонт, иллюстративное фото
Зонт, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзгидромет 12 июнь, якшанба куникутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0