Ўзгидромет иккита шошилинч хабар билан мурожаат қилди

© Foto : PixabayКрупные капли дождя падают на асфальт
Крупные капли дождя падают на асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 27-28 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
27-28 майда республика ҳудуди бўйича, 29 майда тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
26 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, чўл ҳудудларида ва жанубида, 27-29 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
27 майда Ўзбекистоннинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 28 майда ҳудудларнинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +21...+26 даражагача пасаяди.
Шунингдек, 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0