https://sputniknews.uz/20220520/dam-olish-kunlari-qanday-ob-havo-kuzatiladi---ozgidromet-24691493.html
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади - Ўзгидромет
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади - Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
20-23 май кунлари Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг кучайиши кузатилиши мумкин. 20.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-20T15:06+0500
2022-05-20T15:06+0500
2022-05-20T15:06+0500
жамият
об-ҳаво
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556456_0:251:3072:1979_1920x0_80_0_0_91b5dc410ba2834a513217a91d260fb1.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази 20-23 майкунлари республика бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг кучайиши ҳақида огоҳлантирди. 20 май куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ва Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон конвектив булутлар ривожланишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража бўлади.21 май куни эса республика ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлган қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.Якшанба куни нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлар ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 18-23 даражагача пасаяди, бу меъёрдан 4-6 даражага пастдир.20-22 майда республика бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларида, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.23 май, душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва 10-13 даража атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 23-28 даражагача иситади.20-23 майда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556456_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_fb59bf0b9af36da177867138be01a4e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, ўзбекистон
жамият, об-ҳаво, ўзбекистон
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади - Ўзгидромет
20-23 май кунлари Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг кучайиши кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази 20-23 майкунлари республика бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг кучайиши ҳақида
огоҳлантирди. 20 май куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ва Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон конвектив булутлар ривожланишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража бўлади.
21 май куни эса республика ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлган қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлар ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 18-23 даражагача пасаяди, бу меъёрдан 4-6 даражага пастдир.
20-22 майда республика бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларида, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
23 май, душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва 10-13 даража атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 23-28 даражагача иситади.
20-23 майда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.