Баҳор ҳавоси: бир неча ҳудудларда сел келди - видео

© Uzb-MeteoПоследствия сели в Джиззакской области
Последствия сели в Джиззакской области  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилги баҳор ҳавоси ноодатий ҳоджисаларга бой бўлди. Сурхондарё,, Қашқадарё, Жиззах ва бошқа вилоятларнинг тоғли ҳудудларида кўплаб сув босиши ва сел келиш ҳодисалари кузатилди.
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Ўтган бир икки кунда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиши ҳамда сув босиши кузатилди. Бу ҳақида Uzb_Meteo телеграм канали ҳамда маҳаллий ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган фото ва видеолардан маълум бўлди.
Сурхондарёнинг Узун туманидаги "Кичик Жончекка" ҳамда "Деҳқон" МФЙда сел келган.
Шунингдек, "Бойсун баҳори" фестивали ўтказиладиган ҳудудни ҳам сув босган. Лекин "Ўзгидромет" 6-8 май кунлари Сурхондарёда ёғингарчилик бўлмаслигини хабар қилмоқда.
Яна Бойсундан видео.
Сурхондарё вилояти шимолида 4 май оқшом ва эрталаб тинимсиз ёғган ёмғир оқибатида Халқажарсой сойидан сув тошқини ўтишига олиб келди.
Жиззахнинг Зомин туманидаги Пишоғар, Аччи, Шўрча қишлоқларидан ўтган сойларга сел келди. "Жиззах-Зомин" автомобил йўли остидан ўтган қувурларга сиғмай йўл устидан ўтган ва йўлни сел оқизиқлари билан ювиб ўтган. ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган "Пишоғар" қишлоғида истиқомад қилувчи 20 ёшли фуқарони сувдан қутқариб олишган.
Шунингдек, Тошкент ва Андижонда ҳам айрим ҳудудларни сув босгани хабар қилинган.
Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ўтган тунда "Қамчиқ" довонини бир муддатга ёпиб қўйгани ва кейин қайта очилгани ҳақида хабар қилган эди.
Маҳаллий ОАВлар Қамчиқ довони орқали юрадиган "Тошкент - Андижон" тезюрар поезди қатнови ҳам вақтинча тўхтатилганини маълум қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0