Ўзбекистонда 4 май куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир АстапковичКапли после дождя на ветке сосны
Капли после дождя на ветке сосны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, 4 майда эса Фарғона водийсидаги вилоятларнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича 3−4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
Кундуз ҳаво ҳарорати +22…+25 даража илиқгача пасаяди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
3−4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, 4 майда эса Фарғона водийсидаги вилоятларнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
3−4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргагача кучаяди. Бугун баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
3−5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0