Яқин 4 йилда муқобил энергия ишлаб чиқариш 40 барвар ошади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСолнечные панели
Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2026 йилга келиб барча манбаалардан ишлаб чиқарилаётган электр энергияс қуввати 27 400 мегаватни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда умумий қуввати 8 905 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 19 та битим имзоланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Таъкидлаш керакки, тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб юртимизда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаваттқувватга эга гидроэлектр станциялари ҳамда 6 008 мегаваттга тенг янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади. Натижада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари 27 400 мегаваттга етказилади.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда биринчи қуёш электр станцияси Бухоронинг Кармана туманида қуёш станцияси ишга туширилган (қуввати 100 мегават) ҳамда яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида яна бир 100 мегаваттли ана шундай станция ишга тушиши кутилмоқда.
2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1 197 мегаватт бўлган 5 та муқобил электр энергия манбаалари ишга туширилади. Хусусан Қорақалпоғистонда (шамол 100МВт), Сурхондарёда (қуёш 457 МВт), Жиззахда (қуёш 220 МВт) Самарқандда (қуёш 220 МВт) ва Навоийда (қуёш 200 МВТ) мегаватт бўлган станциялар ишга туширилади.
Ундан ташқари, 2024 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та (жами 1 000 МВт) ва Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станциялари ишга туширилади.
Вазирлик хабарида айтилишига кщра 2017-2026йиллар давомида, яъни охирги 10 йилда18 324 мегаватт ёки беш ярим баравар кўп янги қувватлар ишга туширилади. Бу 1991 йилдан 2016 йилга қадар ишга туширилган янги қувватлардан (3 300 мегават) 5 баравар кўп бўлади.
Янгиликлар лентаси
0