“UzAirways” ҳақиқий чиптани сохтасидан қандай фарқлаш мумкинлигини тушунтирди

© SputnikПассажир держит посадочный талон в международном аэропорту "Звартноц".
Пассажир держит посадочный талон в международном аэропорту Звартноц. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпайган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сўнгги кунларда сохта чипта сотиш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли йўловчиларни огоҳлантирди.
Ҳақиқий авиачиптада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
13 та рақамдан иборат ва 250 сонидан бошланадиган ноёб авиачипта рақами;
авиачипта харид қилган агентликнинг тўлиқ манзили;
авиачиптанинг нархи, агентлик йиғими миқдори ва харид қилинган авиачиптанинг тарифи;
багаж учун рухсат этилган жой миқдори;
"Uzbekistan Airways" авиақатновига чиқиш ва рўйхатдан ўтиш вақти тугаши ҳақида эслатма.
Бундан ташқари, компания йўловчилардан маълумотларни доимо текшириб кўришни ва авиачипталарни харид қилишда ҳушёр бўлишни сўраган.
Янгиликлар лентаси
0