Қуруқ ҳаво ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда - Ўзгидромет

© Pixabay / Песчаная буря
Песчаная буря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво ва кучли шамоллар туфайли ер юзасидан чанг кўтарилиш хавфини оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Келаётган бир неча кун давомида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво ҳамда кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди "Ўзгидромет".
Об-ҳавони прогноз қилиш маркази мутахассисларига кўра, келаётган 5 кунда республиканинг деярли барча ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.
8 апрель куни Қорақалпоғистон республикасининг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/сга етади, айрим жойларда 23-14 м/сга етиши мумкин.
9 апрелда Қорақалпоғистон, Хоразм, Жиззах вилоятларида ҳамда республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/ссга етиши мумкин.
10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/сгача кучаяди.
11 апрелда Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/сгача кучаяди.
Соҳа мутахасислари апрел ойининг бошларидаги қуруқ ва иссиқ ҳаво тўлқинлари ер сиртидаги тупроқни етарлича қуруқлаштирмоқда ва бу омил эндиликда кутилаётган кучли шамолларнинг сирт юзасидан чанг кўтарилиш хавфини ошириб қўйишини башорат қилишмоқда.
Маълумот учун Бухорода об-ҳавони кузатиш станциялари +35 даража иссиқ қайд этишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0