Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати +25 даражагача исийди

© Sputnik / Рамиль СитдиковВесна
Весна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
30 мартдан 1 апрелгача республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Бугун, 28 март куни, кундуз куни ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Кундуз куни ҳаво +15...+17 даража илиқгача, жанубда +20...+22 даража илиқгача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди.
Бугун кечга томон ва эртага антициклон кириб келиши мамлакатнинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат +7...+10 даражагача пасаяди.
30 мартдан 1 апрелгача республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0...+3 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқгача, кундузи +12...+17 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳафта охирига келиб кечаси ҳарорат +5...+10 даража илиқгача кўтарилади, кундузи ҳаво +17...+22 даража илиқгача, жанубда +23...+25 даража илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0