Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Дам олиш кунларида Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бўйича 26-27 март кунлари ҳаво ўзгарувчан баҳорий илиқ бўлади, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади.
Кундуз куни ҳаво 16-19° илиқгача, жанубда эса баъзи жойларда 22-25° илиқгача исийди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Ўзбекистонга 26 март куни яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келади. Республиканинг шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15° илиқгача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Дам олиш кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0