Путин Европа мағлубиятини қайд этди

© Sputnik / Сергей ГунеевПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Oбуна бўлиш
Путиннинг Россия ҳудудлари раҳбарлари билан мажлисдаги нутқи кутилмаганда Ғарб ОАВларида кенг тарқалиб турлича талқин қилинди. Қуйида РИА Новости колумнисти изоҳи билан танишинг.
16-март куни Россия Федерациясининг юқори мансабдор шахслари билан ўтказилган ички сиёсий тадбир - яъни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш кутилмаганда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг кун тартибидаги хитга айланди.
Бунга президент Путиннинг нутқи сабаб бўлди. Президент нутқини ахборот агентликлари томонидан эфирга узатилди, газеталарда қайта-қайта ёритилди, ҳатто душманнинг YouTube платформасига қўйилди. Бутун дунё одамлари уни интернет-таржимонлар ёрдамида тинглади.
Ғозир Россия шу қадар кучли ахборот ҳужуми остида яшамоқдаки, барча Ғарб ОАВлари бизга ёпишиб олганидан, баъзида бу қамалдан бошқа ҳеч нарса йўқдек туюлади. Бироқ, аслида ундай эмас. Бутун дунёда миллиардлаб инсонларга олдиндан аниқ бўлганки, нуфузли англо-саксон ОАВлари қўлидан келганича ёлғон гапиради.
Украина мисолида, бу ёлғон кўлами ҳатто кўп нарсаларга ўрганиб қолган Ғарб аҳолисини ҳам ҳайратда қолдирмоқда. Улар ҳам ҳақиқатни қидиришяпти.
Россия президентинг нутқини синчиклаб ўрганишдан Ғарб истеблишментининг ҳам ўзига хос манфаатлари бор. Бугунги кунда Россия уларнинг сиёсий, молиявий, санкциявий хуллас, умумий уруши учун ҳақиқий полигон. Стратегияларнинг қандай ишлаётганини ва умуман ишлаяптими ёки йўқлигини текшириш керакку.
Мана Британиянинг Financial Times газетаси “Россиянинг Ғарб томонидан жазоланишини”нинг – (яъни бизнинг ўз пулларимизни ўғирлашни улар шундай атайди) оғир оқибатларидан нашъа тортиб Путиндан “ҳозирги инқироз Россия иқтисодиётида осон бўлмаган чуқур таркибий ўзгаришлар ҳамда вақтинчалик инфляция ва ишсизлик ўсишига олиб келади" дея иқтибослар келтирган.
Ушбу тахминни дипломатимиз томонидан моғорли пишлоққа қиёсланган Bloomberg агентлиги ҳам мамнуният билан тилга олди. Аммо ҳар иккала нашр ҳам Россия президентнинг мамлакат Ғарбдан мустақилликка эришиш орқалигина ғалаба қозонади, деган ишончини таъкидлаб ўтишга мажбур.
Ғарбнинг иқтисодий блицкриги (тезкор ҳужуми) ҳақиқатда муваффақиятсизликка учради. Буни Ғарб ОАВлари ҳам тан олди. Бироқ бу майдонда узоқ вақт ўйнаб бўлмайди, чунки айнан Ғарбнинг ўзи иқтисодиётимизга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дастакларини узиб қўйган.
Табиийки, Путин дефолтни аслида санкция киритган мамлакатларнинг ўзи бошидан кечираётгани, доллар эса - заҳира валютаси бўла олмаслиги ва исталган пайтида шунчали ўғирлаб олиш мумкин бўлган "биринчи даражали активлар" ўз обрўйини бутунлай йўқотгани ҳақидаги сўзларини Ғарб эълон қилишга журъат эта олмайди.
Ғарб давлатларининг сиёсат ва иқтисоддаги ҳукмронлигига барҳам берилганлиги ҳақидаги сўзлар ҳам у ерда оғиз очиб бўлмайдиган мавзусига айланди. Шунингдек Россия президентининг Ғарб мамлакатлари фуқароларига қилган мурожаатларини ҳам.
“Сизлар ҳозир бошдан кечираётган қийинчиликлар - Россиянинг душманлик ҳаракатининг натижаси дейишмоқда ва рус "таҳдидига" қарши курашни ўз хамёнингиздан тўлаш кераклилига қатъий ишонтиришмоқда. Аслида буларнинг барчаси ёлғон. Ҳақиқат шундаки, ҳозир Ғарбда миллионлаб инсонлар дуч келаётган муаммолар - у ердаги ҳукмрон элиталарнинг кўп йиллик ҳаракатлари, хатолари, узоқни кўра олмаслиги ва амбициялари оқибатидир”, - деган эди Россия президенти. Хўш, ушбу сўзларни Ғарбда чоп этиш мумкинми?
Аммо барча Ғарб ОАВлари асосий эътиборни “Маями ва Франциянинг Ривьера шаҳридаги виллалар”, “хоинлар ва тубан кимсалар”га қаратган. Деярли бутун матбуот бу пассажни сарлавҳаларида келтириб ўтди. Албатта, бу услуб ўқувчиларнинг ёдида қолади. Лекин нима учун айнан шу Ғарбга ишлайдиган хорижий агентларимизнинг оғриқли мавзусига айланди?
Улар Путиннинг оммани қашшоқликка ўз элиталари олиб кетаётгани ва дунёнинг захира валюталарига ишончини сусайтираётгани борасида айтган сўзларини яхшилаб ўйлаб кўришлари керак эди. Бу аслида Ғарб давлатлари учун ҳаёт-мамот масаласидир. Аммо йўқ, ҳамма диққатини "хоинлар ва ва тубан кимсалар"га қаратди. Баъзилар ҳатто пассаждан парчаларни YouTube да жойлаштирди. Ҳатто Американинг мудофаа бўйича Military.com онлайн нашри ҳам муҳокама қилди.

Гап шундаки, бу ерда Путин Ғарбнинг мағлубиятини ҳақиқатдан ҳам белгилаб берди. Ғарбнинг узоқ муддатли, ўн йилликларга мўлжалланган стратегияси - йирик ва мураккаб давлатларда америкапараст "ўрта синфни" тарбиялашдан иборат эди. Кейин эса, унга таяниб, назорат остидаги ҳудудларида ўз сиёсатини, давлат тўнтаришлар, майданлар, фуқаролар урушлари билан ушлаб туриш эди.

Ушбу стратегия Европада жуда яхши ишлаган. Американинг жазз ва киноларига берилиб кетган француз талабалари де Голл ҳайкалини қандай вайрон қилгани ёдингиздами? Кейин бу тўфон каби Шарқий Европани босиб ўтди, деярли барча постсовет маконини - Беларуссия бундан мустасно - қайта шакллантирди. Аммо Россияда бу тўсатдан муваффақиятсизликка учради.
Балки гап мамлакатнинг географик ва тарихий қўламида ёки рус халқининг азалий скептицизми ва соғлом фикрда эканлигидадир. Қандай бўлмасин, Американинг мамлакатимизга таъсири жуда юзаки бўлиб чиқди.
Албатта, бизнинг одамлар ҳам Макдональдсга боришарди, Голливуд филмларини томоша қилишарди. Аммо ҳозир буларнинг барчасидан воз кечиш деярли ҳеч ким учун фожеага айлангани йўқ, фақат бир нечта шаҳарлик девоналарни ҳисобга олмаганда.
Аввал руслар совет матбуотини катта шубҳа билан, сатрлар орасидан нималардир қидириб ўқиганларидек, бугун ҳам қанчалик қутурган бўлмасин Ғарб тарғиботига худди шундай соғлом иммунитетни намоён қилмоқда.
Кеча Америка кроссовкалари ва рэп таклиф қилиган Америка бугун сиздан ватанингизни таслим қилишни таклиф қилишса, бу умуман бошқа гап. Россияда суверенитетини кроссовкага алмаштирадиган аҳмоқлар йўқ.
Ғарб ҳақида хомхаёллар бўлган бўлса ҳам, сўнгги икки ҳафта ичида унинг ўзи хомхаёлларни таг-тубигача йўқ қилди. Хўш, агар ҳозир ҳам фуқароларимиздан АҚШ ва Европадаги омонат ва уй-жойларини тортиб олишса, уларни ишдан, болаларини мактабдан ҳайдашса, агар мамлакат ожизлик кўрсатса, кейинчи нима қилади? Уларни қайта турмасликлари учун йўқ қилиб юборишмайдими?
Ўз тарихида оғир дамларни кўрган, ўт ва сув азобидан ўтган, Ғарбликлардек бой бўлмаган бизнинг ўқимишли ўрта синфимиз кўп ҳолларда мақташга арзимайдиган "бешинчи колоннани" қўллаб-қувватламайди. Бугун биз буни ҳаммасини кўриб турибмиз. Ғарб эса бу борада қаттиқ адашди ва ҳатто бундан буён нима қилишни билмай қолди.
Шу боис, улар Путиннинг бехавотир сўзларини қандайдир “қатағон” сифатида қабул қилиб, қўпол ва соддалик билан босим ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар. Мана, “Ғарб ва олигархлар учун даҳшатли огоҳлантириш”, деб олов ёқмоқда Daily Mail. “Путин сотқинларни изламоқда”, деб ёзади Канаданинг CBC нашри. “Путин ғарбпараст русларга ҳужум қилмоқда, бу қатағонлар яқинлашаётганидан далолат беради”, - дея чиранади New York Times.
Ё Парвардигор. Гап фақат иштонини йўқотиб, фаровон ҳаётига таҳдиднинг биринчи шаъмасиданоқ Россиядан қочаётган алоҳида ғарбпараст фуқаролар ҳақида эди. Кейин эса, тахмин қилганимиздек, улар янги роҳат-фароғат учун қайтиб келишади. Аммо ўшанда улар ҳақида мамлакатдаги жамоатчилик фикри бутунлай бошқача бўлади. Жамият, ў менталитети ва маданиятини ғарбпараст "бешинчи колоннадан" тозалайди. Бор гап шу.
Аслида, коллектив Ғарбнинг ўрта синфни ғарблаштириш стратегияси аллақачон муваффақиятсизликка учраган. Бу стратегия Хитойда иш бермаган. Гарчи у ерда ғарб маҳсулотларини яхши кўарадиган, ўта буржуазлашган ўрта синф бўлса ҳам. Хитой бойлари энг қимматбаҳо брендли ғарб кийимлари, айфонлар ҳамда биржада "ўйнаш"ни яхши кўради. “Жэньминь Жибао” бу ҳақда ёзишни ёқтирмаса ҳам - бу гаплар ўрта синф хитойликлар ҳақида. Шундай бўлса-да хитойликлар ўз мамлакатини вайрон қилиш учун қўзғолон кўтармайди. Америкаликлар бунинг учун ўнлаб йилар давомидан Тяньаньмэньдан тортиб “зонтиклар инқилоби”гача ҳаракат қилган бўлса ҳам.
Шу сабабли ҳам бугун Россиянинг Украинадаги махсус операциясини Хитой маъқулламоқда. Осиё, Африка, Жанубий Америкадаги ўзиган ишонган давлатлар ҳам бунга катта қизиқиш билан қарамоқда. Россия бошқа халқларга Ғарбнинг янги мустамлака моделидан муваффақиятли қутилиш намунасини кўрсатмоқда.
Бир томондан, бу Ғарбга ҳарбий йўл билан дадил қаршилик кўрсатиш бўлса, бошқа томондан, янги ҳаёт, янги иқтисодий модел, янги дунё тартибининг қуриш дегани. Ақл ва мулоҳаза билан қурилаётган янги тартибда Ғарб давлатларининг глобал сиёсат ва иқтисоддаги "ҳукмронлиги” абадий тугатилган бўлади.
Янгиликлар лентаси
0