Ғарб Россияга қарши иккинчи фронтни очди: Иқтисодий

© AP Photo / Virginia MayoФлаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото
Флаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Oбуна бўлиш
Бу мисралар ёзилаётган пайтда россиялик ҳарбийлар Харьковга киришганди.
Херсон, Бердянск ўраб олинган, Мелитополь озод қилинган. Россия махсус хизмат ходимлари Киевни ўраб олишни таъминлаб, Гостомель аэропортини эгаллаб олишнинг ажойиб операциясини амалга оширишди. Бу йигитлар ҳақида вақти келиб кино олишади, шубҳасиз.
“Це Европа”, афтидан, тамом бўлди. Зеленскийнинг зирҳли кийимини музейга топширишади, кийим эгаси қаердаги йўқолиб қолди ва заиф овоз билан музокаралар хусусида оғиз очмоқда. Собиқ Украина, эҳтимол, яна бироз типирчилайди (товуқ узилган боши билан ҳовли бўйлаб узоқ югуриб юриши мумкин), бироқ умуман олганда унинг тақдири ҳал қилиб бўлинган.
Бу орада ғарблик ҳамкорлар шокдан зўрға ўзларига келишди. Улар ҳам зудлик билан Россия билан урушини исташлари маълум бўлди. Йўқ, аскарларини Украинага жўнатишга улар журъат қилишмаяпти. Уларга Владимир Путиннинг огоҳлантириши тўлиқ етиб борганга ўхшайди: “Кимда ким бизга халал беришга, боз устига мамлакатимиз, халқимиз учун таҳдид туғдиришга уринса, билиш қўйишлари шартки, Россиянинг жавоби бир зумда бўлади ва сизларни ўз тарихингизда ҳали ҳеч қачон дуч келмаган оқибатларга олиб келади”.
Бироқ 404 мамлакатига қурол-аслаҳанинг янги партияси жўнатилди. Жо Байден ҳозиргина Украинага умумий қиймати 350 миллион долларлик қурол юборишни маъқуллади, Нидерландия Киевга 50 та “Panzerfaust” танкка қарши гранатомёт ва 400 та реактив снарядларини жўнатмоқда.
“Панцерфауст” номини танияпсизми? Тўғри, бу немис гранатомёти - фашистлар томонидан Улуғ Ватан уруши вақтида Шарқий фронтда фаол фойдаланилган ўша гранатомётнинг “набираси”.
Германия ҳукумати Украинага немис қурол-аслаҳасини етказиб беришни маъқуллади. Бир неча соат ўтиб ўзлари ҳам қатнашишга қарор қилишди – ўзларининг можаро ҳудудларига қурол жўнатмаслик сиёсатларига хилоф равишда. Минг дона танкка қарши қурол ва 500 та “Стингерлар” Украинага йўл олмоқда. Очиғини айтсак, биз ҳам ҳайрон бўлмадик: ГФР бироз иккиланиб, барибир учинчи рейх йўлидан борди.
Шу билан бирга ўта кетган иккиюзламачилик билан Ғарб мамлакатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Россияни “агрессияни бас қилиш” ва қўшинларни олиб кетишга чақиришмоқда. Нима учун? У ерда хунрезлик янада чўзилиши учунми?
Лекин ғарблик контрагентларимиз кўпроқ ўз манфаатларини кўзлашади. Қандай қилиб! Ғорат қилиш учун бундай баҳона. Бунинг ортидан Россияга бир неча санкциялар пакетини йўллашди – санайвериб эсдан оғади киши. Бу санкцияларнинг мазмуни нимада? Носоғлом рақобатда админзахира ва халқимизни очиқчасига ғорат қилишдан фойдаланиш дейилади.
Ўттиз йил давомида Россия халқаро ҳамжамиятнинг қоидалари билан ҳалол ўйнашга уринди. Қурбон бердик, мос келишга интилдик. ЖСТ, ХВЖ, Жаҳон банки, шулар жумласидан. Нима сабабдан бу ишни қилдик? Ўйинда қоидалар билан ўйнашни таъминлаш учун. Чунки соғлом рақобатда дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлишимиз мумкин эди. Ва бу рўй берди. Бугунги кунда Россия жаҳоннинг ўзига тўқ ва муваффақиятли ривожланаётган мамлакатларидан бири. Буни иқтисоддан узоқ бўлган киши ҳам кўра олади.
Бу учун ҳам бизни кечира олишмайди? Қандай қилиб? Олтин миллиард сўлиб қолди, руслар эса квартира ортидан квартира, машина ортидан машина харид қилишмоқда?
Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бунга баҳона бўлди, холос. “Дўзахий санкциялар” шундоқ ҳам бошимизга ёғиларди. Биз уларни ҳалол меҳнатимиз билан ишлаб топдик. Бироқ бугун бу шунчаки санкция эмас. Ғарб очиқчасига Россияга иқтисодий уруш эълон қилди.
Мамлакат раҳбариятига қарши чекловлар ҳам киритилмоқда. Путин, Лавров, Шойгунинг мавжуд бўлмаган ҳисобларини музлатиш? Шунчаки кулгули, аслида. Кўриниб турибдики, бу одамларни Елисей майдонларидаги шопингдан кўра бошқа жиддийроқ масалалар қизиқтиради. Сен-Тропедаги базмларсиз ҳам улар кунларини кўришлари мумкин. Бўлмаса Россия давлатининг бутун сиёсати мутлақо бошқача бўлган бўларди.
Ғарб давлатлари раҳбарлари Россия етакчиларининг мавжуд бўлмаган ҳисобларини музлатишга уриниб, ўзларининг аҳмоқлик ва пасткашликларини намойиш қилишди. Улар, эҳтимол, бари шахсий ҳисоб рақамдаги пуллар билан ўлчанади деб ўйлашса керак. Мана шунинг учун ҳам уларни ўз лавозимларини ушлаб туришибди. Бошқалар у ерга керак эмас.
Албатта, улар билан тўхтаб қолишмайди. Россия банкларини SWIFT᾽дан узиб қўйишни бошлашди. Йўқ, бу ҳалокатли эмас. Ҳукумат олдиндан чораларни кўриб қўйган, ва бугун ҳаммаси ишламоқда. Мамлакат ичида аввалгидек карта билан қаҳвахонадаги капучино ва метро ёки театр чиптаси учун бемалол пул тўлай оламиз. Аммо хорижда кўплаб Россия банкларининг карталари ишламайди. Бу одамларга берилган тўғридан-тўғри зарба. Бизнинг одамларимизга. Уларнинг ҳалол топган пулларига. Бу молиявий бомбардимон.
Бир вақтнинг ўзида АҚШ ва Европа иттифоқи Россия Марказий банкининг валюта захираларига санкция қўлламоқда. Бу ерда ҳам айёрликнинг бир тури бор. Марказий банкимиз анчадан буён, америкаликлар томонидан бошқариладиган халқаро тузилмалар эмас, балки давлатимиз манфаати йўлида ишлаб келаётганини қандай тушуниш мумкин.
Бугун аниқ маълумки, МБ долларлари қайси активларда сақланмоқда. Улардан қанчаси музлатилиши аён эмас. Ва бу “блоклаш” МБ бозоримиздаги валюта интервенциясини қийинлаштиришга қаратилган, токи у тушиб кетаётган рублни қўллай олмасин.
Бироқ оддий тилда “санкция”, “музлатиш”, “блоклаш” нима дегани? Бу содда қилиб айтганда ўғрилашни англатади. Талаш. Тортиб олиш. Бир неча йил илгари шунга ўхшаш тарзда Венесуэла талон-тарож қилинганди. Ҳукумат ўшанда Лондондан уларнинг олтин захираларини қайтаришни сўрагани ёдингиздами. “Йўқ, бекорга овора бўласиз”, - дея жавоб берганди Лондон. Куни кеча АҚШ “музлатиб қўйди” – ростини айтадиган бўлсак – Афғонистон МБнинг барча молиявий активларини ўғирлади.
Мақталган “Қаззофийнинг миллиардлари” қани? Қаерда, қаерда, бошқалари бўлган ерда. Америкаликлар ўғирлашган. Энди улар Россия Марказий банкини талон-тарож қилишмоқчи.
Ҳа, бу барчамиз учун зарба, мамлакат учун ҳам, оддий халқ учун ҳам. Украинадаги махсус операцияни қўллашимиз ёки Украина байроғини ижтимоий тармоқларда жойлашимиздан қатъи назар. Бу Россияга тўғридан-тўғри ҳужум.
Бугун дунёнинг турли мамлакатларида безорилар Россия элчихоналарига ҳужум уюштиришмоқда. Ижтимоий тармоқларда Россияга қарши хейт тўлиб тошган. Британия парламенти бош вазир Жонсон бошчилигида ўта иккиюзламачилик билан рус халқига қарши ҳеч қандай даъволари йўқлигини айтишмоқда. Кейин эса мамлакатдан барча русларни чиқариб юборишга чақиришмоқда. Нима учун? Рус бўлганлари учун.
Европа мамлакатлари бир-бирларига гал бермай Россия фуқаролаларининг активлари ва жамғармаларини тортиб олишга оид ташаббус билдиришмоқда. “Тала, ич, дам ол!” Буларнинг ҳаммаси бизга таниш. Совет иттифоқининг босиб олинган ҳудудларида европалик фашистлар бизни худди шундай жон-жаҳд билан талон-тарож қилишмаган эдими? Ленинград яқинидаги шип-шийдон қилиб кетилгани сарой суратлар ёдингиздами?
Балки, чиройли жумлалар ортига беркинишни бас қилиш фурсати етгандир. Биз хушмуомилалик билан русофобия деб атаётганимиз, бу аслида – аниқ кўришдаги неонацизм. Фашизмнинг янги нашри, тўлдирилган ва тузатилган кўриниши. Яна бизнинг ортимиздан келишди. Лекин бугунги кунда Россиянинг бу ҳужумни қайтариш ва унга тўлиқ жавоб беришга барча имкониятлари мавжуд. Буни саккиз йил кутдик. Ғалаба қозониш учун.

Мавзуга оид:

Россия Давлат думаси депутати Ғарбнинг эҳтимолий санкцияларини ўғриликка қиёслади
Россияга қарши киритилган санкциялар собиқ Иттифоқ ҳудудига қандай таъсир қилади?
Москва Вашингтоннинг санкцияларига кучли жавоб қайтаришга ваъда берди
"Қароқчи каби". АҚШ афғонлар пулини тортиб олди
Янгиликлар лентаси
0