Баҳор шиддатли илиқ об-ҳаво билан бошланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзгидромет 28 февраль-4 март кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
28 февраль куни республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳуддуларда қор ёғади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража илиқ атрофида бўлади.
1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади, аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.
2 март куни нам ҳаво массаси шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва +12..+17 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан мамлакат ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18...+23 даража илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларида +25...+27 даража илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан +10...+12 даражага юқоридир.
Жуда илиқ ҳавони шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг
15-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0