https://sputniknews.uz/20220226/qish-faslining-songgi-kunlarida-ob-havo-qanday-boladi-22994675.html
Қиш фаслининг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Қиш фаслининг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Sputnik Ўзбекистон
Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида 27-28 февраль кунилари ҳаво ҳароарати иқлимий меъёрлардан 8-10 даража юқори бўлади. 26.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-26T11:28+0500
2022-02-26T11:28+0500
2022-02-26T11:28+0500
жамият
об-ҳаво
илиқ
ёмғир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22723953_0:511:2731:2047_1920x0_80_0_0_56670b92f50685b85f321559ad3a696c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Қиш фаслининг сўнгги кунлари 27-28 феврал кунларида Ўзбекистонда об ҳаво одатий нормадан анча илиқ бўлади, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет". Хусусан, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +17...+22 даража илиқ, жанубда +23...+25 даража иссиқ бўлади. Бу кўрсатгичлар ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10 даража юқоридир. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. 28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғмайди. Республиканинг Тоғли ҳудудларида 25-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22723953_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_6d4b2ba7cdaabeea2b817d54dea5c7ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, илиқ, ёмғир
жамият, об-ҳаво, илиқ, ёмғир
Қиш фаслининг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида 27-28 февраль кунилари ҳаво ҳароарати иқлимий меъёрлардан 8-10 даража юқори бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Қиш фаслининг сўнгги кунлари 27-28 феврал кунларида Ўзбекистонда об ҳаво одатий нормадан анча илиқ бўлади, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".
Хусусан, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +17...+22 даража илиқ, жанубда +23...+25 даража иссиқ бўлади. Бу кўрсатгичлар ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10 даража юқоридир.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.
28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғмайди.
Республиканинг Тоғли ҳудудларида 25-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.