https://sputniknews.uz/20220222/qarshi-aeroportida-odamlar-toplanib-qolishi-yuzasidan-bayonot-22904723.html
"Қарши" аэропортида йўловчилар тўпланиб қолиш сабаби маълум бўлди
"Қарши" аэропортида йўловчилар тўпланиб қолиш сабаби маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
“Uzbekistan airports” АЖнинг "Қарши" аэропортида одамлар тўпланиб қолишига доир расмий баёнот эълон қилди. 22.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-22T13:43+0500
2022-02-22T13:43+0500
2022-02-22T13:51+0500
жамият
қарши
навоий шаҳри
чипталар
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/28/7442899_0:61:1000:624_1920x0_80_0_0_74f09b947502669e4b8250cec6a9c530.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Бугун эрта тонгдан Қарши аэропортига Москвага учиб кетиш учун отланган йўловчилар тўплана бошлади, деб хабар қилди Uzbekistan airports.Маҳаллий вақт билан соат 08:00 га келиб, аэропортга 150 га яқин одам тўпланди. Ваҳоланки ушбу аэропорт жадвалида бундай парвоз йўқ эди. Россиянинг Red Wings авиакомпаниясининг ВЗ-4492 парвози Қарши эмас Навоий аэропортидан соат 15:00 да амалга оширилиши белгиланган эди. Лекин йўловчилар Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн хизматлари орқали харид қилинган чипталарда жўнаб кетиш шаҳри - Қарши, жўнаш вақти эса - 08.00 деб кўрсатилган эди.Лекин бундай ҳолда улар йўловчиларга бепул трансфер ташкил қилиб беришлари керак, аммо бугун Қаршидан Навоийга ҳеч қандай транфер ташкил қилингани йўқ. Йўловчилар қўшни шаҳарга ўз ҳисобидан таксида боришга мажбур бўлишди."Навоий" аэропортида маълум қилинишича, терминалга ВЗ-4492 рейси йўловчилари кела бошлади. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланган.Маълумот учун, “Uzbekistan airports” АЖ авиачипталар сотиш билан шуғулланмайди.
қарши
навоий шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/28/7442899_0:0:888:666_1920x0_80_0_0_3e476612dfdc563116f849bc2744f4ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қарши, навоий шаҳри, чипталар, аэропорт
жамият, қарши, навоий шаҳри, чипталар, аэропорт
"Қарши" аэропортида йўловчилар тўпланиб қолиш сабаби маълум бўлди
13:43 22.02.2022 (янгиланди: 13:51 22.02.2022) “Uzbekistan airports” АЖнинг "Қарши" аэропортида одамлар тўпланиб қолишига доир расмий баёнот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Бугун эрта тонгдан Қарши аэропортига Москвага учиб кетиш учун отланган йўловчилар тўплана бошлади, деб хабар қилди Uzbekistan airports.
Маҳаллий вақт билан соат 08:00 га келиб, аэропортга 150 га яқин одам тўпланди. Ваҳоланки ушбу аэропорт жадвалида бундай парвоз йўқ эди. Россиянинг Red Wings авиакомпаниясининг ВЗ-4492 парвози Қарши эмас Навоий аэропортидан соат 15:00 да амалга оширилиши белгиланган эди.
Лекин йўловчилар Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн хизматлари орқали харид қилинган чипталарда жўнаб кетиш шаҳри - Қарши, жўнаш вақти эса - 08.00 деб кўрсатилган эди.
Қарши аэропортининг тушунтиришича, баъзи авиакассалар бир шаҳардан учаётган парвозга йўловчилар етишмаслигини бошқа шаҳар орқали чипта сотиш йўли билан қоплайди. Ушбу мақсадда чипта сотиш вақтида улар йўловчиларга парвоз учиш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумот берган.
Лекин бундай ҳолда улар йўловчиларга бепул трансфер ташкил қилиб беришлари керак, аммо бугун Қаршидан Навоийга ҳеч қандай транфер ташкил қилингани йўқ. Йўловчилар қўшни шаҳарга ўз ҳисобидан таксида боришга мажбур бўлишди.
"Навоий" аэропортида маълум қилинишича, терминалга ВЗ-4492 рейси йўловчилари кела бошлади. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланган.
Маълумот учун, “Uzbekistan airports” АЖ авиачипталар сотиш билан шуғулланмайди.