Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади

© Пресс-служба Фонда развития культуры и искусства УзбекистанаБалет-спектакль "Щелкунчик" впервые показан незрячим и слабовидящим зрителям
Балет-спектакль Щелкунчик впервые показан незрячим и слабовидящим зрителям - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Маданий анжуманда Россиянинг бир неча машҳур театрлари ҳам иштирок этишади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Жорий йил 15 мартдан 15 майга қадар Ўзбекистонда Халқаро театр фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.
Маданий анжуманда Москванинг "Современник" театри, Замонавий пъеса мактабининг Москва театри, Миллатлар театри, А.П. Чехов номидаги Москва бадиий театри, Борис Эйфман Санкт-Петербург давлат академик балет театри, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Хамза номидаги Ўзбек миллий драма театри, Марк Вайлнинг “Илҳом” театри, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар театри иштирок этишади.
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида, “Илҳом” театри ҳамда Ҳамза номидаги Давлат академик драма театрида қатор спектакллар ҳамда балет постановкалари бўлиб ўтади.
Ўзбек ижодкорлари Дубайда лазги ва балет аралаш томоша кўрсатади – видео
Спектакллар ва балет постановкалари санаси ва вақти билан қуйида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0