Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади – Ўзгидромет

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишТеплая погода
Теплая погода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 21-25 февраль кунлари баҳорий об-ҳаво ҳукмронлик қилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзгидромет 21-25 февраль кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
21 февраль куни мамлакат ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат +18...+21 даража илиққача кўтарилади. Бу меъёридан +7...+9 даражага юқори.
22 февралдан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +4...+9 даража илиқ, кундузи эса +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 25 февраль куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0