Сўл элита пролетариатни бостирмоқда

© AFP 2023 / Dave Chan Протестующие играют в уличный хоккей в Оттаве, Канада
Протестующие играют в уличный хоккей в Оттаве, Канада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб оммавий ахборот воситалари “Украинадаги уруш” ҳақида сохта хабарлар тарқатаётган бир пайтда бу мамлакатларда синфий курашнинг навбатдаги босқичи бошланди.
Украинадаги майнавозчиликдан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳаммаси бироз жиддий: шаҳарлардаги минглаб норозилик намойишлари, полиция қўрқитиши, репрессиялар, фаолларнинг таъқиб қилиниши, ҳаракатнинг халқаро ҳарактери. Бу гал намойишчилар “Озодлик конвойи” шиори остида бирлашган.
Ҳаракат январь ойи охирида Канадада пайдо бўлган. Ҳукуматнинг АҚШ билан чегарасида эмланганлик сертификатини тақдим этиш ва агар бўлмаса икки ҳафталик карантинга ўтиш талаби маҳаллий юк ташувчилар норозилигига сабаб бўлган. Юк машинаси ҳайдовчилари тўпланиб, бутун мамлакат бўйлаб юриш қилишган.
23 январ куни юзлаб юк машиналари Оттавага норозилик билдириш учун йўл олди.
Бош вазир Жастин Трюдо бир неча кун кетма-кет оғзидан кўпик сочиб, юк ташувчиларни қоралаган, уларни “маргиналлар” ва “антиваксерлар”яъни вакцинага қарши чиққанлардея ҳақорат қилган. Бош вазир полиция намойишчиларни тўхтата олишига умид қилган шекилли. НамойишчиларнингОттавагача келиши аниқ бўлгач, давлат раҳбари оиласини олиб, қандайдир бункерга яшириниб олди.
Йўқ, албатта ҳамма Лукашенко бўлолмаслиги аниқ.Кўксини тутиб мамлакатни ҳимоя қилиш ва калашников билан юриш, албатта, Беларус баҳодирининг ноёб қисматидир. Ҳатто баъзи Саакашвилига ўхшаганлар ҳам фуқаролар норозилигига дуч келганида ўзини анчайин дадилроқ тутган эди.
Бундан ташқари, канадалик юк машина ҳайдовчилари ҳеч нарсага тегмаслиги ва ҳукуматни ағдариб ташлаш нияти йўқлигини олдиндан эълон қилган. Улар ахир Black Lives Matters яъни қора танлиларнинг ҳаёти муҳим эмас, уларда намойишлар ниҳоятда қаттиқ тартиб-қоидалар билан ўтказилади. Намойишчилар ҳам аниқ талаблар билан норозилигини билдиради. Хуллас, Трюдонинг бутун оиласи билан қочиши жуда хунук кўринди.
Оттавага етиб борган ҳайдовчилар шаҳарнинг марказий кўчаларида лагерь қуришди. Ҳаракат қилиш, албатта, мураккаброқ бўлиб чиқди, бироқ - ҳайратланарлиси- шаҳар аҳолиси уларни овқатлантириш ва бензин билан таъминлашни бошладилар. Бир ҳафта давомида юк машинангизда ўзингиз ва оилангиз билан яшашни тасаввур қилиб кўринг. Агар шаҳар аҳолисининг оммавий қўллаб-қувватлови бўлмаганда "Озодлик конвойи" аллақачон йўқ бўлиб кетган бўларди. Аҳоли ҳайдовчиларни ювиниб олиш ва ухлаб дам олиши учун уйларига таклиф қилишди, уларга кўп озиқ-овқатлар олиб келишди, ёқилғи билан таъминлаб туришди. Полиция эса буйруққа зид равишда намойишчиларни ҳибсга олиш ўрнига уларга ёрдам берди.
31 январь куни юк машиналари АҚШ ва Канада ўртасидаги чегарага кўчиб ўтди ва икки давлатни боғловчи чегара ўтиш жойлари, автомобил йўллари ва кўприкларни услубий жиҳатдан тўсиб қўйди. Ушбу қамалнинг иқтисодий кўламини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Фақат Амбассадор кўприги орқали Қўшма Штатлар Канадага Япония билан бир хил миқдорда товарларни етказиб беради. Шунга кўра, Канада бизнеси учун ҳам АҚШ энг катта бозор ҳисобланади. Ва энди бу барча савдо алоқалари узилиб қолди. Аммо, қанчалар ғалати бўлмасин, халқ ҳайдовчилар инқилобини қўллаб-қувватлашда давом этди.
31-январнинг ўзида ҳаракат ҳисобига тўққиз миллион (канада)доллардан кўпроқ пул келиб тушган. Ҳокимият нима қилганини тахмин қилинг энди. Тўғри: улар краудфандинг платформасида тўғридан-тўғри йиғилган пулни Конвойга ўтказишни тақиқлашди.
Бундан кейин эса пиночетизм бошланди. “Конвой”га хайрия қилган фуқароларнинг маълумотлари ошкор этилди ваоммагаэълон қилинди. Энди эса бу шахсларнинг жаримага тортилиши ва банк ҳисоблари блокланиши кутилмоқда. Хайрия қилинган бир канистр бензин учун ҳам жарима ва икки йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Аллақачон ҳибсга олиш жараёнлари бошланган.
Жастин Трюдо ваниҳоят бункердан чиқди - фақат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун. Бу мулойимлик билан айтганда "фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонун" деб номланади. Лекин моҳиятига кўра у қатағон, судсиз ўлдириш ва сиёсий рақибларга қарши армиядан фойдаланишни ўз ичига олади. Канада тарихидаги ягона вақт бу қонунни ўша пайтда мамлакат бош вазири бўлган Жастин Трюдонинг отаси ҳам қўллаган. Ўша вақт яъни 1970 йилда Квебек отишма ва портлашлар билан Канададан ажралиб чиқишга ҳаракат қилган эди.
Демократик хорда барча инсофсиз ОАВлар “Озодлик конвойи”ни бадном қилишмоқда. Намойишчилар орасида дарҳол мизогинистлар, ирқчилар, миллатчилар ва ажралмас оқ супрематистларни ва ҳатто - бунга ишониш қийин - инцелларни (жинсий алоқа етишмаслигидан азоб чекаётган ва ижтимоий тармоқларда қайғу ва ҳасратларини тўкаётган эркаклар) “топдилар”.
Қаердан бунча ғазаб? Ахир, сўз билан айтганда, бутун Канада элитаси Троцкийнинг ўзиданда сўлроқ. У тенглик ва озчиликни ташкил қиладиган аҳоли қатлами ҳуқуқлари учун кечаю кундуз курашади. Аммо энди синфий жанглар майдонига вайрон бўлган ва лумпенизацияланган майда буржуазия кўмагида асосий мижози классик пролетариат кирганга ўхшайди. Ва бунда ҳам унга мазкур элита ротвейлерлар тўдаси каби отилиб чиқади.
Пропаганда жазаваси, албатта, қўрқув билан изоҳлаш мумкин: норозиликлар ўзининг фавқулодда ижтимоий кенглиги билан ажралиб туради. “Озодлик конвойи”ни ўқитувчи ва ишчилар, ёғоч терувчи ва балиқчилар, кичик бизнес эгалари ва фермерлар, умуман, деярли ҳамма қўллаб-қувватламоқда.
Бироқ, эмланганлик сертификатлари барчасига фақат баҳона. Биринчи қўлга илинган воқеа эканлигини аниқ. Канада эмлашлар сони бўйича дунёда етакчилардан биридир. Худди шу юк машиналари ҳайдовчиларининг 85 дан 90%и эмланган.
Йўқ, намойишчилар уколдан қўрқмайди, гап бутунлай бошқа масалада. Пандемия баъзи доиралар учун одатий турмуш тарзини деярли бутунлай йўқ қилган ва аввалги фаровонлигини бузган маъмурий чораларни кўриш имкониятига айланганини улар фаҳмлашган.
Мамлакат деярли икки йилдан бери локдаунда яшади. Кичик бизнес инқирозга учради. Ниқоб режими ва ковид паспортлари ҳам қолган барчасини тугатди. Канада ва АҚШ ўртасидаги ҳаракат, барча юк ташувлари ҳукумат қарорлари билан сунъий равишда секинлаштирилди.
Одамлар “ковидга оид чекловлари” уларни ишдан маҳрум қилгани, етказиб бериш занжирларини бузгани ва нархларни кўтарганини кузатди. Расмийлар ҳаммасида пандемияни айбладилар, аммо уларнинг ўзи шундай қарорларни қабул қилганку. Айнан мамлакат ҳукумати атайлаб танқисликни яратган ва логистикани йўқ қилган.
Ва буларнинг барчаси учун бадални оддий фуқаролар тўлади. Мамлакат расмийлари инфляция учун турли рақамларни чизиб қўйишди, аммо бу ерда битта факт: кузда канадаликларнинг деярли ярми гўшт сотиб олишга имкони етмаслигини тан олган. Жорий йилда эсанархлар ўсишининг янги босқичи режалаштирилган.
Худди шу манзара континентал Европа ва АҚШда ҳам кузатилмоқда. “Озодлик конвойи” ғояси у ерда ҳам тез тарқалиб кетган бўлса ажаб эмас. Штатларда уни республикачилар, катта ва кичик Трампларқўллаб-қувватлайди. Европада юк машиналари ҳайдовчилари "сариқ жилетлилар"га қўшилишди ва улар биргаликда шаҳарларни блокировка қилишга ва ковид чекловларига қарши норозилик билдиришга ҳаракат қилмоқда. Февраль ойида ўн минглаб одамлар Париж, Брюссел, Биаррице ва Ларнакада “бизнинг ва сизнинг озодлигингиз учун” кураш олиб боришди. “Озодлик карвони” акциялари Австралияда ҳам, Янги Зеландияда ҳам ўтказилмоқда.
Расмийлар эса бир хил муносабат билдирмоқда: ҳибсга олишлар, жарималар, сув пуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ. Ташкилот вакиллари яна коронавирус мавзусини жалб қилмоқда. Франция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клемент Бон ҳаракатни “Уят ва худбинлик конвойи” деб атади. Пропаганда протестантларни антиваксер дея бадном қилмоқда. Ваҳоланки, гап умуман эмлашда эмаслиги, балки пандемия баҳонасида собиқ “олтин миллиард” аҳолини иш, даромад, мулк ва ҳуқуқдан тортиб, майдонга олиб чиқиш ва ҳокимиятни жавобгарликка тортишгача барча ҳуқуқларидан маҳрум қилинаётганини ҳамма тушунади
“Озодлик конвойи” қисман ўз мақсадларига эриша олди. Канада, Германия, Австрия аста-секин энг бемаъни ковид чекловлари бекор қилишни бошлади. Бироқ, Ғарб элитаси турли норозилик акцияларини бостиришда қанчалик моҳир эканлигини биз кўп марта кўрганмиз. Қани бир пайтлар анча шовқин қилган Occupy Wall Street? Қани бойларнинг бир фоизга қарши қилган ҳаракати? 2012-йилда Афинани вайрон қилган ёки бир йил аввал Вашингтон Капитолийсига бостириб кирган намойишчилар қаерда? Бошқалар йўқ, улар эса ... панжара ортида.
Ҳақиқий виждонли марксистлар Озодлик конвойи ташкилотчилик ва аниқ сиёсий мақсадлар йўқлиги учун ҳалокатга маҳкум дейишган бўларди. Лекин, тўғрисини айтганда, Маркс бундай ҳолатни ҳатто тушида ҳам кўрмаган. Унинг даврида ҳамма нарса тушунарли эди. Пролетар тошни йўлакдан буриб, қирол ёки подшоҳни ағдариш учун бора оларди. Ҳокимлик бор эди: мана, зарҳал панжаралари ортида, арава ойнаси ташқарисида, қўл узатса етадиган масофада турибди.
Бугунги кунда пролетарлар, лумпенлар ва уларга қўшилган собиқ ўрта синф қандайдир кўринмас душманга қарши курашмоқда. Канада тахтини отасидан мерос қилиб олган Жастин Трюдони ҳақиқий сиёсатчи деб ўйламанг. Ёки француз Ротшильдлари томонидан президентликка номзод бўлган Эммануэл Макронни олайлик. Буларнинг барчаси осонгина алмаштириладиган қўғирчоқлар эканлиги жуда аниқ. Қаранг, улардан яна қанчаси Украинада ҳам бор – хўш нима қилибди? Омманинг қашшоқлашиши тенденцияси йўқолмаган. Бу глобал миқёсдаги масала ва унга қарши фақат ҳақиқий суверен давлатлар кураша олади.
Ушбу тенденцияни ким амалга оширади, қандай маъмурий ресурслардан фойдаланилади, сайёрамиздаги энг бой мамлакатлар ҳукуматлари фаолиятида ҳайратланарли мувофиқлаштиришга қандай эришадилар - бу, албатта, давримизнинг энг қизиқтирган саволидир. Ахир, иқтисодга “бузғунчи” таъсир кўрсатиш, таъминот занжирларини бузиш ва сунъий равишда камомад яратиш кимлар учун фойдалидир. Кимдир бундан пул тўпламоқда. Ва бу халқ оммаси “номаълум оталар”ни топмагунча, балча норозиликдан ҳеч қандай наф бўлмай қолаверади.
Ва ковид чекловларининг ўзи соғлиқ учун тиббий-санитар чорадир. Оддий демократик мамлакатларда улар кенг муҳокама қилинади. QR кодлар ғоясини халқимиз маданиятли муҳокама қилиб, умуман маъқулламагунча икки ой ўтмаган эди. Давлат Думаси унга кўра қонун лойиҳасини қайтариб олди ва мана ҳаёт давом этяпти. Ҳукумат сайловчилар олдидаги масъулиятини англаган демократик давлатлар шундай қилади.
"Олтин миллиард" барча мамлакатларида ковид диктатураси-катта жарималар, қамоқ, эмланмаганлар учун амалда уй қамоғи–ҳеч қандай рухсатсиз, одамларга очиқ, намойишкорона нафрат билан жорий этилган. Айнан шунинг учун ҳам бой мамлакатларнинг камбағал сайловчилари норозилик билдирмоқда. Бир вақтлар улар "олтин миллиард" деб аталар эди. Бугун бу истеҳзоли эшитилади.
Янгиликлар лентаси
0