https://sputniknews.uz/20220216/tsunami-kaluga-viloyatida-61-nafar-migrant-politsiyaga-olib-kelindi--22785403.html
“Цунами”: Калуга вилоятида 61 нафар мигрант полицияга олиб келинди
“Цунами”: Калуга вилоятида 61 нафар мигрант полицияга олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Обнинскдаги ўтказилган текширувлардан сўнг 60 нафардан ортиқ мигрант полицияга олиб келинди, 5 нафари депортация қилинди.
2022-02-16T17:47+0500
2022-02-16T17:47+0500
2023-04-05T18:36+0500
россия
мигрантлар
полиция
депортация
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/10/22785369_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_829ac9ec3555dc380c8cd1bff52989ec.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Полиция Обнинскда (Калуга вилояти) “Цунами” тезкор-профилактика тадбирини ўтказди.Текширувдан сўнг 60 нафардан ортиқ одам полиция бўлимига олиб келинди, улардан 5 нафари депортация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Обнинск маъмурияти матбуот хизматига асосан хабар қилди.Қайд этишича, тадбир натижасида миграция соҳасидаги 32 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди. Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни сохта “регистрация қилиш” ҳолатлари юзасидан 5 та баённома тузилиб, текширув ўтказилмоқда.Ўтган ҳафта Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша миграция марказига бориб, чет эл фуқароси билан суҳбатлашганидан сўнг ўзининг Telegram-каналида миграция қонунчилиги соҳасидаги қонунбузарликлар мавзусини кўтарди.Маълум бўлишича, хорижлик рус тилини билиши ҳақидаги сертификати бўлган, лекин рус тилида сўзлаша олмаган.Шапшанинг сўзларига кўра, энди рус тилини билмайдиган, аммо “сохта” сертификат тақдим этган мигрантларнинг барча ҳужжатлари миграция маркази томонидан текшириш учун ички ишлар органларига юборилади.Шундан сўнг, Шапша Калуга вилояти чет элдан ватандошларни Россияга ихтиёрий кўчиришга ёрдам берадиган давлат дастуридан чиқишини, шунингдек, савдо, йўловчи ташиш, кадрлар агентлиги ва умумий овқатланиш патент асосида чет элликларни жалб қилишни тақиқланишини эълон қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/10/22785369_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_7bf6f6747b93f852244af6d240a44015.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“цунами”: калуга вилоятида 61 нафар мигрант полицияга олиб келинди
“цунами”: калуга вилоятида 61 нафар мигрант полицияга олиб келинди
“Цунами”: Калуга вилоятида 61 нафар мигрант полицияга олиб келинди
17:47 16.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Обнинскдаги ўтказилган текширувлардан сўнг 60 нафардан ортиқ мигрант полицияга олиб келинди, 5 нафари депортация қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Полиция Обнинскда (Калуга вилояти) “Цунами” тезкор-профилактика тадбирини ўтказди.
Текширувдан сўнг 60 нафардан ортиқ одам полиция бўлимига олиб келинди, улардан 5 нафари депортация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Обнинск маъмурияти матбуот хизматига асосан хабар қилди.
“Хорижий фуқаролар яшайдиган ётоқхоналар ва улар кўп тўпланадиган жойлар – Аксеновская майдонидаги бозор, “Триумф Плаза” савдо марказига туташ ҳудуд, Вокзал майдонида текширув ўтказилди. 61 киши ИИБга олиб келинди. 37 нафар мигрантга маъмурий баённома расмийлаштирилди, 5 нафари депортация қилинди”, — дейилган хабарда.
Қайд этишича, тадбир натижасида миграция соҳасидаги 32 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди. Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни сохта “регистрация қилиш” ҳолатлари юзасидан 5 та баённома тузилиб, текширув ўтказилмоқда.
Ўтган ҳафта Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша миграция марказига бориб, чет эл фуқароси билан суҳбатлашганидан сўнг ўзининг Telegram-каналида миграция қонунчилиги соҳасидаги қонунбузарликлар мавзусини кўтарди.
Маълум бўлишича, хорижлик рус тилини билиши ҳақидаги сертификати бўлган, лекин рус тилида сўзлаша олмаган.
Шапшанинг сўзларига кўра, энди рус тилини билмайдиган, аммо “сохта” сертификат тақдим этган мигрантларнинг барча ҳужжатлари миграция маркази томонидан текшириш учун ички ишлар органларига юборилади.
Шундан сўнг, Шапша Калуга вилояти чет элдан ватандошларни Россияга ихтиёрий кўчиришга ёрдам берадиган давлат дастуридан чиқишини, шунингдек, савдо, йўловчи ташиш, кадрлар агентлиги ва умумий овқатланиш патент асосида чет элликларни жалб қилишни тақиқланишини эълон қилди.