Россия-Беларус қўшма машқларидан ҳарбий техника қайтмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги машғулотлардан ҳарбий техниканинг қайтарилиши акс этган кадрларни эълон қилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, Россия қўшинларининг бир қисми Белоруссия билан " Иттифоқчилар қатъияти-2022" қўшма машғулотларидан сўнг доимий жойлашув жойларига қайтмоқда.
"Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округ бўлинмалари ўз вазифаларини бажариб, темир йўл ва автомобил транспортига юклашни бошладилар ва бугундан бошлаб улар ўз ҳарбий гарнизонларига ўтишни бошлайдилар. Алоҳида бўлинмалар ҳарбий колонналар таркибида марш юришини амалга оширади", - дейилган хабарда.
Куни кеча президент Владимир Путин ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сершей Шойгу билан учрашув ўтказди. Улар Россия ва Беларуснинг ҳарбий маневрларини, шунингдек, хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларнинг боришини муҳокама қилдилар.
Бугун Россия мудофаа вазирлиги темир йўл платформаларига техниканинг бир қисмини юклаш тасвирланган видеоларни намойиш этди. Видеода танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари ва ўзиюрар артиллерия мосламалари, шунингдек модернизация қилинган Т-72Б3 колоннаси ҳаракати акс этган.
Бўлинмаларнинг бир қисми Беларус ҳудудида қолмоқда: бу Шарқий ҳарбий округи ва Ҳаво-десант кучлари қўшинлари.
10 февралда Россия-Беларус маневралари бошланди. Иттифоқ давлатининг қўшинларини синовдан ўтказишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш, машқлар 20 февралгача давом этади. Мақсад - ташқи тажовуз ва террористик ҳужумларни қайтариш машқларини бажариш.
Янгиликлар лентаси
0