АҚШ Украинани урушга чорламоқда
22:12 15.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Andrey Stenin / Медиабанкка ўтишСторонник евроинтеграции Украины и сотрудники милиции у здания правительства страны в Киеве
© Sputnik / Andrey Stenin
/ Oбуна бўлиш
Украина 2014 йилда, Вашингтон ва Брюсселга ишониб нотўғри танлов амалга оширганини тан олиш вақти келди. Энди ўйиндан чиқиш керак, акс ҳолда сўнгги бойлик – ўз ҳаётларини ҳам бой беришади.
“Ғалати уруш” ёки “ёлғон уруш” ибораси тарихда 1939-1940 йилларда Франция ва Германия орасида Мажино чизиғида бўлиб ўтган ўта сусткаш уруш воқеаларга нисбатан ишлатилади. Бугунги Украинадаги ҳолатни эса “ўта ғалати уруш” дейиш мумкин.
Ахир уруш бошланмасда туриб унинг иштирокчилари қочишни бошлади-ку? Биринчи бўли Украинадан америкалик инструкторлар қочиб қолишди, кейин жасур британияликлар қочишди. Бу ни Ғарб ОАВида “кичик Дюнкерк” деб ҳам аташди. (Британия қўишларнинг Дюнкерк порти орқали Гитлердан тум-тарақай қочиши) Айтмоқчи Британияда “Дюнкерк”ни ҳалигача Иккинчи жаҳон урушида амалга оширган энг “буюк воқеаси” деб ҳисоблашади. Сталинград буни олдида “ҳеч нарса” эмас.
Ҳозирги Украинадан ғарб ҳарбийлари бунча қочмаса? АҚШ мудофаа вазири Марк Милли ва унинг британиялик ҳамкасабаси Бен Уоллес ўз аскарларини кимдан бунча ҳимоя қилмоқда? Маҳаллий горилка ароғиданми ёки Киевдаги стриптиз барларидаги ишлайдиган қора кўзли Оксаналардан?
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес таътилдан қайтиб Sunday Times нашрига катта интервью берди. Унда вазир “Мюнхен шамолини” ҳис қилгани ҳақида гапиради. Бу билан у Британияга унинг шармандали тарихини яна бир бор эслатиб қўйишмоқчи бўлдими (ўшанда Британия Гитлер билан келишиб унга Чехословакияни шунчаки топширган эди ва бу яхши иш бўлмаган эди) Ёки Уоллес Россияни ўша даворлр Германиясига қиёсламоқчи бўлдими? Лекин Россия ҳеч қаерга бостириб киргани йўқ-ку? Буни бутун дунё кўриб турибди.
Шундан сўнг Уоллес британия журналистлари энг яхши кўрган ибора “highly likely” ибобрасидан фойдаланади. Яъти “катта эҳтимоллик билан”, “балким ҳа балким йўқ”, “Россия Украинага бостириб киши мумкин” деган маънода.
Журналистлар бундай иборалардан одатда шов-шув учун фойдаланади, лекин бутун бошли мудофаа вазири ҳам шундай қилса бўладими? Енгилтак блондинкага ўхшаб.
АҚШ ҳам ундан қолишмади. Улар гоҳ ўз фуқароларини гоҳ элчихонани шошилинч эвакуация қилишди. Британия ҳам улардан ўрнак олди. Бундай ишлар одатда урушдан олдин қилинади. Лекин бу жаҳон тарихида такрорланмас иш бўлса керак - ваҳима жуда кучли бўлаяпти, лекин урушнинг ўзи йўқ.
Ғарбнинг ушбу ахборот васвасасига россияликларнинг муносабати тушунарли, лекин бу борада укриналиклар нима деб ўйлайди? Айрим нашрлан “фавқулодда жомадон”ни қандай жамлаш бўйича йўриқномалар бераётган вақтда, бошқалар уй ҳайвонларини қандай асраб қолишни ўргатишмоқда. Лекин аксарият оддий украиналикларга буларнинг барчаси ҳеч қандай таъсир ўтказгани йўқ деса ҳам бўлади.
Бунга The Guardian журналисти Киев кўчаларида ўтказган сўров натижаларидан хулоса қиллса бўлади. Хусусан, якшанба куни Киев кўчалари бўйлаб сайр қилган нашр мухбири Шон Уокер шаҳарда атмосфера жуда қувноқ эканини қайд этган. Шаҳарликлар Россиянинг бостириб кириши тўғрисидаги ғояни “ғалати ва ҳақиқатдан йироқ” деб ҳисоблашади.
Шон Уокер Киевдаги арзон кўнгилочар жойларни ҳам тасвирлаб ўтган. Хусусан, аҳоли Россия “бомбардимонлардан” айнан стрип-клубларда жон сақлашни режалаштираётганини билиб олган. Эҳтимол бу ҳазилдир, лекин британиялик мухбир бунга ишонган. Хулоса шуки, британиялик мухбирга Украина жуда маъқул келган ва у ҳеч қаерга эвакуация қилишни режалаштираётгани йўқ.
Оддий аҳоли кўнгил очаётган бўлса Укриана раҳбарияти нима қилишини билмай қолганга ўхшайди. Зеленскийнинг асаблари ҳам чарчаган кўринади. У ғарб журналистларидан 16 феврал кунлари бўлиши кутилаётган Россия ҳужумининг 100% далилларини келтиришни” сўради.
Президентнинг ушбу илтимоси ҳозирча жавобсиз қолмоқда. На ғарб журналистлари, на Байден, на Жонсон ҳатто МРБ ҳам жим. Украина президент тушунмай қолди. Ким у билан урушмоқчи, ёки кимдир унинг ёрдамида уришаяптими, ё уни мутлақ алдашаяптими. Умуман буларнинг бачаси қачон тугайди?
Вазият бир вақтлар Грузия бошида Саакашвили бўлган даврларни эслатади. У ҳам бир куни Россия уруш қилмоқчи бўлганди. Ҳозир бўлса қамоқхонада ўтириб ғамгин қўшиқлар куйламоқда. Ундан бошқа “шоҳлар” ўрнак олса яхши бўларди.
Зленский америкалик “дўст”ларини ҳам тушуниш мумкин. Улар дам олин кунлари тер тўкиб “Украина демократияси” учун курашишди. АҚШ сув ости кемаси Куриль ороллари яққинида Россия ҳудудига бостириб кирди, лекин Россиянинг "Маршал Шапошников" фрегати дарҳол уни қувиб солди. У бошқа адашмайди деб умид қиламиз.
Америкалик сиёсатчи Дэвид Хендриксон нима сабабдагн Вашингтон бунчалик “Украина” деб ақлдан озаётганининг сабабини айтди. Хендриксон айтишига кўра, Америка “Шимолий оқим-2” қуриб битказилганидан сўнг эсини йўқотиб қўйган. Уни тўхтатиб қолиш мақсадида Вашингтон ҳар қандай провокацияга тайёр.
Америка ва Британия кўринишидан шунчаки жазава билан чекланмайдигандек кўринади. Улар кўра била туриб ҳарбий можаро уюштиришмоқчи. Лекин бу маҳаллий можаро жеда тез жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин.
Лекин жаҳон уруши содир бўлган тақдирда, унга украиналикларнинг нима алоқаси бор? Улар нима сабабдан бунда иштирок этишлари керак?
Баъзан, Украинадага ҳолат казинони эслатади. Украина казинога кириб пул тикди, лекин ютқазди, яна пул тикди – яна ютқазди. Шу жойида тўхтаб. Ўйиндан чиқаса бўларди, лекин Украина яна ва яна ютқизишда давом этмоқда.
Украиналиклар 2014 йилда, Вашингтон ва Брюсселга ишониб нотўғри танлов амалга оширганини тан олиш вақти келди. Бу нотўғри қадам эди. Энди ўйинни тўхтатиб казионодан чиқиш керак. Уларни қўлида сўнгги бойлик – ўз ҳаётлари қолди. Ҳали ҳам кеч эмас.