Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар билан банкдан 368 минг доллар кредит олган фирибгар аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2022
Oбуна бўлиш
МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар билан ўзига тегишли бўлмаган бинони гаровга қўйиб, банкдан 4 млрд сўм кредит олган. Бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида тадбиркор ва банк манфаатларига катта миқдорда зарар етказган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фирибгарликка қўл уришда “G.I.” МЧЖ раҳбари Ж.Э. гумон қилинмоқда. У “I.” МЧЖга тегишли интернет сайтлари орқали сотувга қўйилган 3-қаватли нотурар бинонинг кадастр ҳужжати ва МЧЖ раҳбари имзо ва муҳрини қалбакилаштирган.
Кейин бу ҳужжатлар билан бинони гаровга қўйиб, банкдан 4 млрд сўм кредит олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Тижорат банки филиали масъул шахслари Ж.Э. тақдим этган ҳужжатларни тўлиқ ўрганмагани ва кредитнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилмагани оқибатида тадбиркор ва банк манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказилган.
Икки фуқарони ноқонуний йўл билан Америкага юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Жиноят кодексининг “фирибгарлик” ва “ҳужжатларни қалбакилаштириш” ва “мансабга совуққонлик билан қараш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0