Ҳафта охирида ҳаво исиб кетади – Ўзгидромет

© SputnikПодснежник, архивное фото
Подснежник, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
8 февраль куни республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати -2 даража совуқ +3 даража илиқ ўртасида, кундузи +3...+8 даража илиқ атрофида бўлади.
9 февралда Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати +7...+10 даража илиққача аста-секин кўтарила бошлайди.
Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудларга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва меъёрий қийматлардан юқори бўлади.
Синоптиклар маълумотларига кўра, ҳафта охирига бориб кундузги ҳаво ҳарорати +12...+15 даража илиққача, жанубда +18...+20 даража иссиққача кўтарилади.
Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади. 7-8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0