https://sputniknews.uz/20220204/anomal-iliq-keskin-sovuq-bilan-almashadi-dam-olish-kunlari-uchun-ob-havo-prognozi-22539839.html
Аномал илиқ кескин совуқ билан алмашади: дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози
Аномал илиқ кескин совуқ билан алмашади: дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда.
2022-02-04T12:23+0500
2022-02-04T12:23+0500
2022-02-04T12:23+0500
жамият
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/484/04/4840407_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_c423cdb3b8faa8f4be7ddd6ce849a01b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда. Ҳарорат фони кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Бугун кундуз куни ҳаво 12-14 даража илиқгача, баъзи жойларда 16-18 даража илиқгача исийди.Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17 даража илиқгача, баъзи жойларда 20-22 даража илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши барча ҳудудларни қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9 даража илиқгача, шимолда 0-5 даража илиқгача пасаяди.4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/484/04/4840407_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ff92d9bcf29012cfaa15c14602de274a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
об-ҳаво прогнози ўзбекистон дам олиш кунлари
об-ҳаво прогнози ўзбекистон дам олиш кунлари
Аномал илиқ кескин совуқ билан алмашади: дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози
Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда. Ҳарорат фони кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Бугун кундуз куни ҳаво 12-14 даража илиқгача, баъзи жойларда 16-18 даража илиқгача исийди.
Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17 даража илиқгача, баъзи жойларда 20-22 даража илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши барча ҳудудларни қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9 даража илиқгача, шимолда 0-5 даража илиқгача пасаяди.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:
4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;
5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида
18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.